UZ

Сўнгги янгиликлар

19:09"Ал Ҳилол" Педру Нету билан шартнома бўйича келишиб олди. "Челси" вингер учун 60 миллион евро сўрамоқда 0 18:34Махачев ва Гэрри сўнгги face to face маросимида бир-бирига нима дегани маълум бўлди 0 17:48Нурсултон Рўзибоев ухлатиб қўйган рус жангчиси UFC билан янги шартнома имзолади 0 17:07Рамазон Темировнинг ACBJJ Лигасидаги дебюти 30 август куни бўлмайди 0 16:36"Барса" Родри учун учинчи таклифни берди — 60 миллион фунтдан ортиқ 0 16:03President's Cup. Финал ўзбекистонлик теннисчиларсиз ўтади. Жуда аламли ва ғалати мағлубиятлар 0 15:30"Барчани хурсанд қиламан". Махачев бўлажак жанги ҳақида сўнгги гапини айтди 0 14:59"Буюкликни ўз кўзингиз билан кўришингиз мумкин". Гэрри барча кутилмаларга қарши бориб, Махачевни мағлуб этишини айтди 0 14:28Расман: Кристиан Ромеро Ла Лига клубига ўтди 0 13:52Узоқ кутилган UFC 330 турнирига етиб келдик! Турнирнинг тўлиқ карди, бошланиш вақтлари билан танишинг 0 13:17Царукян Руффи билан илк кўз уриштириш маросимини ўтказди: "Унинг кўзларида қўрқувни ҳис қилдим" 0 12:51Ёш оғир атлетикачиларимиз Осиё чемпионатини 51 та медаль билан якунлашди 0 12:18Мартинелли "Галатасарoй"нинг рекорд даражадаги таклифини рад этди 0 11:49Синдаров қатнашаётган Grand Chess Tour: Sinquefield Cup 2026 турнирида 5-тур ортда қолди 0 11:25Рамазон Темиров октагонга қайси турнирда қайтишини айтди + ФОТО 0

16 апр 19:51
Янгиликлар

Хоккей

Ўзбекистон хоккей терма жамоаси ўз тарихидаги илк "қуруқ" ғалабасини қўлга киритиб, дивизионда биринчи ўринга чиқиб олди, бироқ...

Арманистоннинг Ереван шаҳрида ўтказилаётган хоккей бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг IV дивизионида навбатдаги баҳс якунига етди.

Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эрон меҳмони бўлди.

Қувонарлиси, ўйинда вакилларимиз йирик 20:0 ҳисобида зафар қучди. Ўзбекистон муз устида хоккей федерациясининг маълум қилишича, бу кичик тарихимиздаги илк "қуруқ" ғалаба бўлди.

Таъкидлаш жоиз, беллашувда терма жамоамиз аъзолари Эрон дарвозаси томон нақ 87 та зарба йўллашди. Павел Синявский ҳамда Вадим Кравченко рақиб дарвозабонини 4 мартадан ранжитди. Василий Жилов (2+12) ҳамда Кравченко (7+5) тўпурарлар рўйхатини бошқармоқда.

Маълумот учун, ҳамюртларимиз III Б дивизионига йўл олиши учун айни дамда иккинчи ўринда бўлиб турган Арманистон терма жамоаси олдиндаги икки ўйинида очко йўқотиши талаб этилади.

Жаҳон чемпионатининг IV дивизиони. Учинчи учрашув

Эрон - Ўзбекистон 0:20 (0:0, 2:2, 0:0, 0:0, 0:1)

Голлар:

0:1 – Голубович (Дорофеев, Назаревич), 02:16

0:2 – Кравченко (Синявский, Жилов), 03:14

0:3 – Жилов (Синявский, Кравченко), 07:40

0:4 – Мальцев (Азимов, Багаутдинов), 10:28

0:5 – Коган (Носиров, Назаревич), 11:08

0:6 – Раҳимов (Синявский, Жилов), 12:13

0:7 – Кравченко (Дорофеев, Жилов), 15:56

0:8 – Синявский (Дорофеев, Азимов), 21:39

0:9 – Синявский (Дорофеев, Мальцев), 26:10

0:10 – Кравченко (Синявский, Жилов), 26:52

0:11 – Попов (Носиров, Коган), 27:18

0:12 – Синявский (Раҳимов, Кравченко), 30:14

0:13 – Дадахўжаев (Рустамхонов), 32:52

0:14 – Синявский (Жилов, Назаревич), 46:30

0:15 – Дорофеев (Голубович, Расулов), 46:58

0:16 – Коган (Носиров, Попов), 49:25

0:17 – Кравченко (Жилов, Синявский), 49:39

0:18 – Рустамхонов (Расулов, Дорофеев), 52:02

0:19 – Азимов (Рустамхонов, Назаревич), 52:50

0:20 – Жилов (Кравченко, Дорофеев), 55:03.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг