UZ

Сўнгги янгиликлар

18:44Конор Макгрегор: "Холлоуэй UFC тарихидаги энг калтакланган шахс" 0 18:18“Манчестер Сити” рекорд хариди бўлган Эллиот Андерсон дебют ўйинида жароҳат олди 0 17:50Карлос Пратес UFC 334 турнирида Махачев билан жанг қилмоқчи эканлигига ишора қилди 0 17:18Пэдди Пимблетт: "Яхшиям Махачев энди менинг дивизионимда йўқ" 0 16:47FIDE Россия терма жамоасининг Самарқанд Олимпиадасидаги иштироки бўйича якуний қарорини эълон қилди 0 16:21“Барселона” Левандовски кетганидан сўнг ҳужумчи масаласида кутилмаган ечим топди 0 15:57Европанинг энг яхши аёл жангчиси UFC’да дебют қилади 0 15:30Умар Нурмагомедов: "Хабибнинг укаси бўлиб туғилганим менинг айбим эмас" 0 15:26“Лугано” ихтиёрига етиб борган Беҳруз Каримов фотосессияда иштирок этди + ФОТО 0 15:06Формула-1. Ландо Норрис — Нидерландия Гран-приси ғолиби! 0 14:38"Барселона"нинг асосий футболчиси мавсумнинг биринчи расмий ўйинида жароҳат олди 0 14:15"Фақат у мени ожиз ҳис қилдирган" — UFC афсонаси Хабибга қарши жанг ҳақида 0 13:42Дана Уайт: "Йен Гэррида Махачев билан жанг қилиш имконияти бошқа ҳеч қачон бўлмайди" 0 13:14Жошуанинг менежери жангни ташкил этиш кечикаётгани учун Яқин Шарқ ташкилотчиларини айблади 0 12:47Марадона "Худонинг қўли" билан гол урган тўп аукционда дахшатли суммага сотилди 0

25 июн 23:16
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбекистонда ММА бўйича янги промоушен ташкил этилди ва янги "7 Saber" брендининг тақдимоти ўтказилди

Теглар :  ММА
Ўзбекистонда ММА бўйича U1 промоушени ташкил этилди.

Шунингдек, бугунги тадбирда U1 Championship ҳамда 7 Fighting Series брендларининг ҳам тақдимоти ўтказилди

Бугун пойтахтимиздаги муҳташам Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасининг анжуманлар залида мамлакатимизга кириб келаётган янги спорт брендларининг тақдимот маросими ўтказилди.

Тадбирда ташкилотчилар мамлакатимизда ММА, яъни аралаш жанг санъатлари бўйича янги мусобақалар йўлга қўйилаётганлигини расман эълон қилишди.

“Ўзбекистон спортига кириб келиш компаниямиз тарихида муҳим саҳифа бўлишига шубҳам йўқ. Юртингизда олиб борилаётган очиқлик сиёсати натижасида Ўзбекистоннинг халқаро нуфузи тобора ортиб бормоқда, шу жумладан спорт соҳасида ҳам. Умид қиламанки, 7SABER ўзбек спортининг ўзига хос брендига айланиб, у дунёда ҳам ўз мавқеига эга бўлади”, - деди тадбирда 7SABER промоутерлик компанияси муассиси бўлмиш “Berkeley Square Investments” корпорацияси раҳбари Росс Коннон.

Тақдимот маросимида 7SABER билан бир қаторда U1 Championship ҳамда 7 Fighting Series брендларининг ҳам тақдимоти ўтказилди.

Энди икки оғиз 7SABER бренди ҳақида. 7 мусулмон олами учун муқаддас рақамлардан бири. “Saber” сўзи инглизча бўлиб, “қилич” маъносини билдиради. Қилич эса шарт халқларининг ўзига хос рамзларидан бири саналади.

Тадбир давомида ОАВ ходимлари ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олишди.

Таъкидлаш жоиз, 7SABER промоушен компаниясининг иш бошлаши натижасида юртимизда қўшимча 3 мингта янги иш ўринлари ҳам ташкил этилади.

Тақдимот маросимида Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирининг ўринбосари Авазжон Каримов, Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдурахмонов ва бошқа спорт мутасаддилари иштирок этишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг