UZ

Сўнгги янгиликлар

10:52Oeiras Ladies Open. Кудерметова бош совринга яқинлашмоқда 0 10:31Sofascore. Кечаги учрашувда дубль қайд этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:10Царукян нима учун Топурия билан жанги амалга ошмаслигини тушунтирди 0 09:49Пахтакор туманида замонавий дзюдо зали фойдаланишга топширилди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 09:28World Boxing Кубоги. Зокиров ва Ҳамидова кейинги босқичда 0 09:07Арбелоа кечаги ўйиндан кейин ҳакамларни танқид қилди 0 08:46Esports World Cup. Абдусатторов икки муҳим ғалаба, уни Магнус кутмоқда! 0 08:25Арман Царукян: "RAF’даги маошим UFC гонорарларига яқинлашди" 0 08:04Собиқ чемпион Чимаев — Анкалаев жанги ғоясини илгари сурди 0 07:43"Реал" қўшимча дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди 0 07:22Мария Тимофеева Швейцария турнири 1/2 финалида! 0 07:01Жиззахда яна бир замонавий яккакураш зали қад ростлади, дзюдочиларимиз у билан яқиндан танишишди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 18:10"Жангчилар бўш қолишдан қўрқишади ва қопқонга тушиб қолишади" - Фрэнсис Нганну 0 17:49Бастони "Барселона"га ўтиш учун маоши камайишига ҳам рози 0 17:28Эксперт Илия Топурия учун асосий синов кимлигини айтди 0

09 ноя 10:50
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбекистонда туғилиш, юк ташувчилик ва UFC. Қозоғистонлик Шавкат Раҳмонов ҳақида қизиқарли 10 та факт

Ўзининг омадли дебютидан сўнг Қозоғистонлик Шавкат Раҳмонов дунё назарига тушди.

Қуйида у ҳақидаги 10 та қизиқарли фактларни келтирамиз.

1. Шавкат Раҳмонов 1994 йилнинг 23 октябрь кунида Ўзбекистоннинг Шўрчи шаҳрида таваллуд топган. 

2. Бўйи 185 см.

3. ММА да фаолият олиб боришидан олдин бозорда юк ташувчилик билан шуғулланган. 

4. ММА ва самбо бўйича спорт устаси. 



5. Ҳаваскор ММАчи сифатида WММАА турнирида у икки марта Гаджимурад Хирамагомедовга мағлуб бўлган.

6. 2014 йил 17 октябрь куни  "M-1 Challenge 52: Battle of Narts" турнирида профессионал сифатида дебют қилган.

7. 2019 йил 30 март куни Шавкат Раҳмонов Алмата шаҳридаги "Almaty Arena"да Даниел Приказни нокаутга учратиб "М-1" камарига эга чиқган. 

8. 2019 йил 28 июнда Қозоғистонда ўтган "M-1 Challange 102" турнири доирасида бразилиялик Тягу Вареджаони нокаутга учратиб "М-1" мусобақасида  жаҳон чемпиони унвонини ҳимоя қилган. 

9. 2019 йилнинг 31 июль куни жангcи UFC билан шартнома имзолаб қозоғистонлик биринчи UFC жангчисига айланади. Ҳудди шу куни Мария Агапова ҳам UFCдаги биринчи қозоғистонлик аёл спортчи бўлган эди. Шавкат Раҳмоновнинг промотери Саят Абдураҳмонов ҳисобланади. UFC билан шартнома имзолагандан сўнг Шавкат "М-1" камаридан воз кечишига тўғри келди. 

10. Шавкат Раҳмоновнинг пандемия сабабли уч марта жанги қолдирилди. 2020 йилнинг 24 октябрь куни Шавкат ниҳоят UFCда ўзининг дебют жангини ўтказди ва Алекс Оливейра устидан ғалаба қозонди.


Хориж сайти асосида Жалолхон тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг