UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43Чарльз Оливейра Царукян билан эҳтимолий реванш ҳақида фикр билдирди 0 18:05ИНТЕРВЬЮ. Олимпиада финали сотилганмиди — Абдулло Тангриев 0 17:29Жек Кеттеролнинг Теофимо Лопесга қарши супер чемпионлик жанги учун кимошди савдоси ўтказилади 0 17:13Шавкат Мирзиёев UCI президенти билан учрашди 0 16:48"Абдуқодир Ҳусанов — доим 300 км/соат тезликда ҳаракат қилади" - Фабио Каннаваро 0 16:12"Бразилия ММА турнирида Доғистонни мағлуб этган бўларди" - Чарльз Оливейра 0 15:30Рахмоновнинг мураббийи Шавкат UFC'даги навбатдаги жангини қачон ўтказиши мумкинлигини айтди 0 14:45Жавоҳир Синдаров Жаҳон чемпионати матбуот анжумани олдидан футбол томоша қилган — FIDE 0 14:18Синнер Australian Open—2027 мусобақасини ўтказиб юборади 0 13:42Италия U-17 мураббийи Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида: "Қизил карточка режаларимизни бузди" 0 13:18Марказий жангида Дмитрий Бивол иштирок этадиган RCC бокс кечасининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 12:45Ўзбекистон волейбол бўйича Осиёдаги энг кучли бешта жамоа қаторига киритилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори эълон қилинди 0 12:23Жавоҳир Синдаров жамоаси Женевага ўзбек ошпазларини олиб борди 0 11:48Қирғизистон футзал бўйича Осиё Кубогига мезбонлик қилади 0 11:10Бокс. IBA Президенти кубогида 12 нафар боксчи билан иштирок этамиз 0

02 сен 18:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбекистонлик ММАчи Абдулманап Нурмагомедов хотирасига бағишланган турнирда жанг қилади + ПОСТЕР

9 сентябрь куни Москва шаҳридаги Бадиий гимнастика марказида таниқли мураббий Абдулманап Нурмагомедов хотирасига бағишланган ММА кечаси ташкил этилади.

FIGHT NIGHTS GLOBAL ва GORILLA FIGHTING CHAMPIONSHIP ҳомийлиги асосида ташкил этиладиган мазкур турнирда кўзга кўринган якка кураш усталари  ғолиблик учун октагонга тушишади. 

Ушбу кечанинг марказий жангида Даурен Ермеков - Владимир Минеев билан ўрта вазн тоифасида FNG чемпионлик камари учун жанг олиб боради.

Шунингдек бу жанг кечасида  ҳамюртимиз Мирношох Жафаров -77 кг вазн тоифасида россиялик Гела Беридзега қарши баҳс олиб боради. Бухоролик спортчи, "Амир Темур" клуби аъзоси Мироншох қўл жанги бўйича бир неча бор Ўзбекистон чемпиони ва халқаро турнирлар ғолиби бўлган. R-1 профессионал йўналиши бўйича кўп карра ғолиб. Унинг ММАдаги рекорди 3:0 ни ташкил этади. 

Мазкур жанг оқшоми 9 сентябрь куни соат 18:00 (Тошкент вақти билан 20:00)да бошланади.

Жангларни Матч ТВ, Хабар, DAZN, Fight Network, KazTelecom каналлари орқали жонли трансляция қилиш режалаштирилган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг