24 янв 14:58
Янгиликлар
Муайтай
Ўзбекистонлик муай-тай устасининг ONE FC Лигасида дебюти муддатидан аввал якунланди
Таиланд пойтахти Бангкок шаҳридаги Lumpinee Stadium мажмуасида муай-тай, ММА ва кик-бокс қоидалари бўйича ONE Lumpinee 139 турнири бўлиб ўтди.
Биз учун аҳамиятлиси, мусобақада доирасида ўзбекистонлик Далер Асроров ҳам рингга кўтарилди. Мусобақа доирасида унга испаниялик Пол Паскаль рақиблик қилди.
Жанг ўта енгил вазн тоифасида, муай-тай қоидалари асосида ташкил этилди ва иккинчи раундда Паскалнинг техник нокаутли ғалабаси билан якунланди. Далер шу тариқа ONE FC'даги дебютини омадсиз ўтказди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар