UZ

Сўнгги янгиликлар

11:57Мураббий Ислам Махачевнинг яна неча йил жанг қилиши мумкинлигини айтди 0 11:23Итаума — Хргович жанги ғолибини нима кутаётгани айтилди 0 10:49Инфантино ФИФАнинг юқори лавозимли ходимлари билан шошилинч йиғилиш тайёрламоқда 0 10:20Мағлубиятсиз Синдаров Saint Louis Rapid & Blitz 2026 рапид баҳсларини нечанчи ўринда якунлади? 0 09:52Ислам Махачев Иан Гарридан кейинги эҳтимолий рақибини айтди 0 09:24Нурмагомедовнинг мураббийи UFC`даги энг қийин рақиб ва дебют жанг учун номзодни айтди 0 08:56Салоҳ Туркия клубига ўтмоқда. Шартнома бандлари маълум 0 08:28Ислам Махачев Майкл Моралес билан жанг қилиш шартини айтди 0 08:01UFC эгалари Оқ уйдаги турнир туфайли қанча зарар кўргани маълум 0 18:56Диёра Келдиёрова Словенияда машғулотларга киришди + ФОТО 0 18:28ОФК хулосаси: Ўзбекистон ЖЧда қандай ўйнади? 0 18:01Тарихий ютуқ: Жаҳон чемпионатида икки нафар ўзбекистонлик чавандоз иштирок этади 0 17:24Лайма Владсон Лейпцигдаги турнирнинг асосий тўрига йўл олди 0 16:50UFC рейтинги янгиланди. Нурсултон Рўзибоев ва Богдан Гусковнинг ўринларида ўзгариш рўй берди 0 16:19Винисиус “Арсенал” билан боғлиқ миш-мишлар фонида “Реал” қароргоҳига етиб келди 0

08 ноя 07:53
Янгиликлар

Енгил атлетика

Ўзбекистонлик спортчидан жаҳон рекорди, ЖЧ медали ва Токио Паралимпиадаси лицензияси!

Теглар :  Паралимпия
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида пара-енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати бошланди.

Эътиборлиси, ушбу дунё биринчилиги келаси йил Токиода бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларига тўғридан тўғри йўлланма берувчи мусобақа ҳисобланиб, унда сайёрамизнинг 100 дан ортиқ мамлакат вакиллари иштирок этмоқда.

Мазкур жаҳон чемпионатининг биринчи кунидаёқ ўзбекистонлик пара-атлетикачилар муваффақиятли иштирок этишди. Бироз аввал узунликка сакраш бўйича Т12 тоифасининг финал баҳсида қатнашган ҳамюртимиз Дониёр Салиев 7.44 метр натижа қайд этиб, чемпионат рекордини ўрнатиш қатори мусобақанинг олтин медалига сазовор бўлди. Эътиборлиси, Рио-2016 совриндори Салиев бу натижаси билан Токио-2020 Паралимпия ўйинларига ҳам йўлланмани нақд қилиб қўйди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бундай натижа билан спортчимиз ва делегациямиз вакилларини самимий муборакбод этиб қолади. 15 ноябргача давом этадиган мусобақада қатнашувчи қолган ҳамюртларимизга ҳам мана шундай улкан ғалабалар ёр бўлсин. Эслатиб ўтамиз, бу терма жамоамиз учун Токио Паралимпиадасига қўлга киритилган саккизинчи йўлланмадир.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг