27 июл 15:04
Янгиликлар
Теннис
Palermo Ladies Open. Бертенс 1/2 финалда ўйнайди
Италиянинг Палермо шаҳрида теннис бўйича нуфузли WTA турнири давом этмоқда.
Сайёрамизнинг бешинчи рақамли теннис маликаси Кики Бертенс мусобақанинг ярим финалига йўл олди. Голландиялик теннисчи 1/4 финал учрашувида италиялик Жасмин Паолинини мағлуб этди - 6/4, 1/6, 6/1.
Кикининг 142-ракеткага қарши учрашуви 1 соату 48 дақиқа давом этган. Энди Бертенс Palermo Ladies Open турнирининг финалига чиқиш учун испаниялик Паула Бадосага қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар