UZ

Сўнгги янгиликлар

07:42MMA юлдузларининг Мойкано - Нолан жангига муносабати: "Жангни ҳакам ютиб берди" 0 07:01"Алекс учинчи чемпионлик камарини қўлга кирита олади" - UFC собиқ чемпиони 0 22:02Ян ММА тарихидаги уч буюк жангчини айтди 0 21:16"Башакшеҳир" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаевдан гол + ВИДЕО 0 20:04Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди 0 19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0

11 сен 15:18
Янгиликлар

Дзюдо

"Pantera Sport Club" Қозоғистондаги турнирда умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади

Қозоғистонинг Олма-ота шаҳрида дзюдо бўйича “Abilayxan Open Cup” турнири бўлиб ўтди.

Учинчи бор ташкил этилган ушбу анъанавий халқаро мусобақада Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғиз Республикасидан 1000 нафарга яқин ёш дзюдочилар медаллар йзлида ўзаро беллашишди. Турнир тўртта ёш тоифаси - 2010-2011, 2012-2013, 2014-2015 ва 2016-2017 йилларда туғилган ўсмирлар ва кичик ёшдаги ўсмирлар ўртасида ташкил этилди.    

Қувонарлиси, “Abilayxan Open Cup” турнирида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Бобур Ризаев ва Абдулбосит Абдуваҳобов мураббийлигидаги "Pantera Sport Club" клуби тарбияланувчилари 6 та олтин, 4 та кумуш, 2 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллашди. Қозоғистоннинг "Ippon Judo Club" ва спорт мактаб-интернати жамоалари кучли учликда жой олишди. 

Маълумот учун, ушбу клуб тарбияланувчиларининг аксарияти пойтахтимиздаги 102-умумтаълим мактаби ҳудудида Ўзбекистон дзюдо федерацияси ташаббуси билан бунёд этилган сендвич панелли, ихтисослаштирилган дзюдо залида шуғулланишади. Бу эса Федерациянинг клублар тизимини ривожлантириш йўлида олиб бораётган ислоҳотлари ўз мевасини бера бошлаганидан далолат.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг