UZ

Сўнгги янгиликлар

12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0

26 ноя 16:30
Янгиликлар

Бошқалар

Паралимпиада-2020 олови Лондонда ёқилади

Теглар :  Паралимпия
Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси Паралимпия машъаласи эстафетаси бўйича сўнгги тафсилотларни омма билан баҳам кўрди.

“Ўз нурингни баҳам кўр” шиори остида ўтказиладиган эстафета Паралимпия ўйинларига бўлган қизиқишни ошириш ва байрамона муҳитни яратиш мақсадида ташкил этилади.

Олов ёқиш минтақавий маросимлари Япониянинг 47 та перефектурасида 2020 йил 13 августдан 21 августгача жами 700 дан ортиқ жойларда бўлиб ўтади.

2020 йил 20 август куни Паралимпия ҳаракатининг руҳий ватани бўлган Буюк Британиядаги “Сток Мандевиль” стадионида Паралимпия оловини ёқиш маросими бўлиб ўтади. Ушбу тадбирда паралимпиячилар ва жамоатчиликнинг минглаб аъзолари Пара спорт турлари намойишлари, олов билан намойиш этиладиган ажойиб томошалар ва бошқа тадбирларга гувоҳ бўладилар.

Минтақавий олов ёқиш фестиваллари ва бошқа маросимларидан ташқари, Паралимпия тадбирлари ўтказиладиган тўрт префектурада машъала эстафеталари ўтказилади. Япония ва “Сток Мандевилда” аланга олган оловлар 21 август куни Токиода бирлаштирилиб, расмий Паралимпия олови ёқилади. Паралимпия машъаласи эстафетаси финал босқичи тўрт кун давом этади.

Ҳозирда олов ёқиш маросимлари ва эстафеталар учун номзодлар танлаб олиш жараёни бўлиб ўтмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг