UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03"Кўчадаги жангда қоидалар бўлмайди". Бразилиялик спортчи Нурмагомедовни қўллаб-қувватлади 0 18:29Диёра Келдиёрова азалий рақиби — Ута Абе билан Японияда тўқнаш келиши мумкин! 0 17:44Рамазон Темировдан нокаут бўлган Чарльз Жонсон ҳамюртимизни яна танқид қилди 0 17:08МЮ Саудия Арабистони чемпионатидан футболчи сотиб олмоқчи 0 16:30Гандбол. Осиё чемпионатида Қозоғистонга мағлуб бўлдик 0 15:45Даниэль Дюбуа WBO титулини кимдан ҳимоя қилиши маълум бўлди 0 15:02Нодирбек Абдусатторов Лондон турнирини ғалаба билан бошлади 0 14:26"Реал" 2026/27 йилги Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига биринчи бўлиб йўл олди 0 13:59Гукеш ва Синдаров Жаҳон тожи учун баҳсдаги вақт назорати ҳақида фикр билдиришди 0 13:12Жаҳон чемпиони Қувончбек Исмоиловга уч хонали уй совға қилинди 0 12:41Жавоҳир Синдаров партия давомида ухлаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0

14 июл 14:56
Янгиликлар

Бокс/ММА

Пауло Коста нега Анкалаев билан жангдан бош тортганини маълум қилди

UFC чемпионлик камарига собиқ даъвогар Пауло Коста ташкилот унга Магомед Анкалаев билан жангда Халил Раунтри ўрнига чиқишни таклиф қилганини айтди.

Бразилиялик аралаш яккакураш устаси тайёргарлик муддати жуда қисқа бўлгани учун бу таклифга рад жавобини берган.

"Қўнғироқ қилишди. Аммо жангга 14 кундан камроқ вақт қолганди. Абу-Дабига учиш керак - бу 16 соатлик йўл, бир хил пул эвазига ва вақт минтақаси ташқарисида эмас, балки беш раундни ўтказиш. Менимча, ҳозир бунинг маъноси йўқ.

Мен бу ҳақда ўйлаб кўрдим, аммо бу ҳақиқатан ҳам маънога эга эмас экан. Ҳозир мен тахминан 106 кг вазнга эгаман. Мен жуда қаттиқ парҳезни бошлашим керак. Ярим оғир вазн тоифасида вазнни тўғри қайтариш учун менга етти-саккиз ҳафталик тайёргарлик керак бўлади. Бу менга 12-14 ҳафта керак бўладиган ўрта вазн тоифасига қараганда тезроқ, аммо барибир бундай қисқа муддатда жангни қабул қилиш яхши фикр эмас.

Менимча, менга бу таклифни UFC`ни омма олдида танқид қилганим учун беришди. Бу яхши савол ва менимча, шундай. Бу мени бироз ранжитади, чунки уларнинг музокаралар олиб бориши менга ёқмайди. Менимча, улар истеъдодли жангчиларни ўзларидан узоқлаштирадилар. Улар масофа яратади, спортчилар ва музокара олиб борувчилар ўртасида ўзига хос зиддият юзага келади.

Бунақасини аввал ҳам кўрганмиз. Шундай ҳолатлардан бири Фрэнсис Нганну эди. Улар унга ҳаддан ташқари босим ўтказишди ва охир-оқибат уни кетишга ўзлари мажбур қилишди. Кейин у бошқа ташкилотдаги йирик турнирнинг асосий мусобақасида жангга чиқди", - деди Коста журналист Ариэль Хельванига берган интервьюсида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг