UZ

Сўнгги янгиликлар

22:25Бибисара Ассаубаева Синдаровни табриклади + ФОТО 0 21:19Тарихий натижа - Жавоҳир Синдаров "Номзодлар турнири" ғолиби сифатида Жаҳон тожи учун ўйнайди! 0 18:33Таэквондо. Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида навбатдаги медалга эга бўлди 0 18:05Осиё чемпионлар лигаси формати ўзгармоқда, “Насаф” ҳам мусобақада қатнашиши мумкин 0 17:43"Менга локацияни юборинг". Анкалаев UFC'га мурожаат қилди 0 17:17Тайсон Фьюри: "Жошуа билан жанг учун шартнома имзолаганман" 0 16:40Пауло Коста: "Агар UFC хоҳласа, камар учун 93 кг.да қоламан" 0 16:16Ўзбекистоннинг U-17 Осиё Кубогига борадиган таркиби аниқ 0 15:39Жон Жонс: "Мен ёмондан кўра кўпроқ яхши инсонман" 0 15:17Шоҳжаҳон Эргашевнинг қозоғистонлик рақибга қарши янги жанг санаси расман маълум қилинди (ПОСТЕР) 0 14:56UFC рейтинги. Богдан Гусков икки поғона пастлади, Пауло Коста ундан юқорига жойлашди 0 14:26Ана холос! "Пахтакор" Аҳмедов шарафига "музлатилган" рақамни ёш дарвозабонига берди 0 14:02Собиқ чемпион Чимаев — Стрикленд жангига тахмин берди 0 13:38Пауло Коста: "UFC билан шартнома бўйича охирги жангим қолди" 0 13:16"Анкалаев кейинги даъвогар бўлиши керак" - Камару Усман 0

10 фев 14:23
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

Пекин-2022. Нэтан Чен фигурали учиш бўйича Олимпиада чемпиони!

Бугун Пекин қишки Олимпиадасининг олтинчи куни ўтказилмоқда.

Фигурали учиш бўйича эркаклар ўртасида эркин дастур якунланиб, ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди.

Уч карра жаҳон чемпиони, америкалик фигурали учувчи Нэтан Чен энди Олимпиадада тенгсиз бўлди. У қисқа дастурдан кейин ҳам пеқадам бўлиб турган эди. Иккинчи ўринни япониялик Юма Кагияма эгаллаган бўлса, учинчи ўриндан ҳам Япония вакили Шома Уно жой олди. 

Нэтан Чен (AҚШ) яккалик баҳсларида ўйинлар совринини қўлга киритган еттинчи америкалик спортчига айланди. 22 ёшли спортчи учун бу медаль Пекиндаги иккинчиси, Олимпия ўйинларидаги учинчи медаль бўлди. Чен бир неча кун аввал жамоавий баҳсларда кумуш медалга эга чиққан эди. Шунингдек, у Пхёнчхан Олимпиадасида терма жамоаси билан бронза медалини қўлга киритган. 

Япониялик Юма Нагияма Пекин Олимпия ўйинларида иккинчи бор совридорлар қаторидан жой олди. 18 ёшли Нагияма 7 февралда жамоаси билан бронза медалига эга чиққан эди. 

Бугун 3-ўринни эгаллаган Шома Уно ҳам ҳамюрти Нагияма сингари Пекиндаги иккинчи медалини қўлга киритди. Пхёнчхан-2018 Олимпиадасида яккалик баҳсларида шоҳсупанинг иккинчи ўрнини банд этганди. 

Фаворитлар қаторида медалларга эга чиқиши кутилган россияликлардан энг яхши натижани Евгений Семененко қайд этди. У яккалик баҳсларини 8-ўринда якунлади. 

Пекин-2022. Фигурали учиш. Эркаклар яккалик 

1. Нэтан Чен (АҚШ) – 332,60

2. Юма Кагияма (Япония) – 310,05

3. Шома Уно (Япония) – 293,00

4. Юдзуру Ханю (Япония) – 283,21

5. Чха Джун Хван (Жанубий Корея) – 282,38

6. Джейсон Браун (АҚШ) – 281,24

7. Даниэль Грассль (Италия) – 278,07

8. Евгений Семененко (Россия) – 274,13

9. Цзинь Боян (Хитой) – 270,43

10. Морис Квителашвили (Грузия) – 268,62

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг