UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0 15:15Пётр Ян қандай ҳолатда ярим енгил вазнда UFC камари учун жанг қилишини айтди 0 14:44Осиё ўйинларида иккинчи бўлган таэквондо терма жамоамиз Париж Гран-присида қатнашади 0 14:13Лионель Месси афсонавий клубнинг фахрий аъзосига айланди 0 13:42"Бу сафар ақл билан ҳаракат қиламан". Двалишвили — Пётр Янга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 13:11"Ислам фаолиятидаги энг осон жанг бўлади". Собиқ чемпион Махачевнинг эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 12:40Хайме Мунгия жамоаси мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиевга пул таклиф қиляпти 0

24 ноя 18:14
Янгиликлар

Футбол

ПФЛ Ўзбекистондаги бешта клуб ареналарини Суперлига стадионлари рўйхатига киритмаслиги мумкин

Теглар :  ПФЛСуперлига
Архив билан ишлашни афзал билувчилар 2020 ҳамда 2025 йилги мавсумлар оралиғида профессионал клублар тўп тепувчи майдонлардаги ўзгаришлар билан танишиб чиқиши мумкин.

"Бугунга келиб Ўзбекистонда 17 та профессионал клуб мавжуд бўлиб, улар орасидан 16 таси ўз майдонини қайта таъмирдан чиқарди. Бироқ таъмирдан кейин ҳам майса парваришига жиддий муносабатда бўла олмаётган клублар мавжуд. 

5 та клуб мавсумга янги майса билан кириб келиши кутилмоқда: "Локомотив", "Пахтакор", "Бунёдкор", "Насаф", "Арал" (эҳтимолий). Тошкентдаги 2 та стадионда таъмирлаш ишлари давом этмоқда. 

"Бунёдкор" катта талафотдан кейин янги майса экди, "Насаф" эса асосий майдон чими ўрнига янгисини тайёрлаш ишлари билан банд. Нукусдаги стадион эса 2026 йилда фойдаланишга топширилади. Мазкур стадионга Урганчдаги каби талаб қўйилган ва унинг қурилиш ишлари Лига томонидан мониторинг қилиб борилмоқда.  

6 та клуб жорий мавсумда рақиблари учун яхши майдон таклиф қила олди: "Андижон", "Нефтчи", "Қўқон-1912", "Динамо", "Қизилқум", "Сурхон". Лига мазкур клубларнинг майса парвариши борасидаги меҳнатларини қадрлайди. Эндиликда улар қишки мавсумда ҳам парваришни давом эттиришлари ва мазкур масалада "Бунёдкор" стадиони тажрибасини ўрганишлари тавсия этилади. Қишдаги асосий масала ҳаво ҳарорати +10 даражадан пастга тушиб кетганида бошланади. Айниқса, қор ёғиши олдидан майдон устига махсус ёпинчиқ тўшалиши муҳим аҳамият касб этади. 

5 клуб юзасидан хавотирлар мавжуд 

Яна 5 та клубда эса муаммолар мавжуд: "Навбаҳор", ОКМК, "Сўғдиёна", "Машъал", "Бухоро". Воқеалар ривожи шундай давом этса, Лига мазкур ареналарни Суперлига стадионлари рўйхатига киритмаслиги мумкин. 

Водийда 3 та яхши майдон бор эканлигидан келиб чиқилса, "Навбаҳор" вазиятни ўнглаши ёки Андижон, Фарғона, Қўқондаги стадионлардан фойдаланиш масаласини кўриб чиқиши лозим. "Машъал" эса Ғузордаги стадион тажрибасини ўрганмоқда. Бироқ бунда дренаж ва суғориш тизими масаласи клуб билан муҳокама қилинади. "Сўғдиёна" Жиззах ёки Зоминдаги стадионларда ўзгаришларни амалга оширишга тайёр. Бироқ Лига клубга майса парвариши масаласини қайта кўриб чиқишни тавсия этади. 2 йил ичида "Сўғдиёна" майдони ҳолати қандай ўзгаргани ўрганилиши лозим. Термиз ва Самарқанд шаҳарларидаги майдонлар ҳолати билан солиштирганда, Жиззахдаги ўйингоҳ муаммолари яққол кўринади.

ОКМК ўйингоҳи масаласи эса Лига учун кутилмаган ҳолат бўлди. Майдон таъмирига тўлиқ 2 йил ўтмай туриб, унинг ҳолати салбий томонга кескин ўзгарди. Мазкур масала қайта ўрганиб чиқилиши шарт. Майдон устида футболдан бошқа оммавий тадбирлар ўтказилиши давом эттирилса, у табиийки, Суперлига учрашувини ўтказиш учун яроқсиз майдонга айланиб қолади. 

Бухородаги академия стадиони Суперлига ўйинлари учун қайта очилди. Бу йўлда стадионга талаб бўйича прожекторлар ўрнатилди. Афсуски, прожекторлар ўрнатилгунига қадар майса ўз сифатини йўқотиб улгурди. Бунга асосий сабаб — вилоятда майдон парвариши учун махсус техниканинг мавжуд эмаслиги (Лига икки йил аввал буни қайд этган). Айни вақтда майдон чими қандай мосламаларда ўрилаётгани ва бунинг оқибатлари юзасидан клуб ҳамда вилоят футбол ассоциацияси хабардор қилинган. Ҳолат ўнгланмаса, клуб 2026 йилги мавсумни қўшни Навоийда ўтказиши ҳақиқатга яқин", – дейилади Лига хабарида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг