07 апр 09:00
Янгиликлар
Теннис
Полина Кудерметова Мадридда муваффақиятли старт олди
Теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиласи Полина Кудерметова WTA 125К Мадрид турнирининг дастлабки босқичида ғалаба қозонди.
У 1/16 финал босқичида турнирнинг 6-рақамли ракетка устаси Маяр Шерифни 6:1, 7:5 ҳисобида мағлуб этди.
Кейинги босқичда Кудерметова Франция шарафини ҳимоя қилувчи Жессика Поншега қарши кортга чиқади. Ўйин 8 апрель куни 14:00 да бошланиши белгиланган.
Маълумот учун, 22 ёшли Полина Кудерметова ҳозирда дунё рейтингида 151, 29 яшар Жессика Понше эса 170-ўринда бормоқда.

Ҳавола :
Манба : Olamsport.com
Фикрлар