UZ

Сўнгги янгиликлар

21:18Ал аш-Шайх “Канело” Ар-Риёдда жанг қилишга тайёрлигини маълум қилди 0 20:41Хорхе Масвидаль UFC’га қайтиш бўйича музокара олиб бормоқда 0 19:59Расман. Дмитрий Биволнинг навбатдаги жанги тасдиқланди (ПОСТЕР) 0 18:26ЕЧЛнинг олти карра ғолиби Тошкентга келмади 0 17:55Сакен Бибосинов оғир жароҳат сабаб шифохонага ётқизилди 0 17:24Тошкентда илк бор стол тенниси бўйича Осиё чемпионати ўтказилади 0 16:53Ян Непомняшчий Синдаров - Гукеш ўйинига тахмин билдирди 0 16:22"Пахтакор" ва "Нефтчи"нинг Саудия Арабистони клублари билан ўзаро ҳисоб-китоби 0 15:51Ўзбекистон гимнастлари Роттердамдаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 15:20Евлоев Волкановскига қарши жангда UFC`нинг ноёб рекордини ўрнатиши мумкин 0 14:49Ферстаппен Сингапур Гран-присида илк бор ғалаба қозонди 0 14:18Ўзбек клубларининг "Ал Насср" билан ўйинлардаги статистикаси қандай? 0 13:47Осиё ўйинларида ғалаба қозонган Жасурбек Жайсунов Париж Гран-присида ҳам шоҳсупага кўтарилди! 0 13:16Жон Жонс UFC`га қайтишни ҳали ҳам истисно этмаяпти 0 12:45"Бағрикенг эркак". Райан Гарсия Арнольд Шварценеггер билан учрашди (ФОТО) 0

28 фев 07:58
Янгиликлар

Шахмат

Prague Masters. Абдусатторов ҳамон пешқадам, Якуббоев ҳам

Чехия пойтахти Прага шаҳри мезбонлик қилаётган шахмат бўйича Prague International Chess Festival 2026 турнирида учинчи тур учрашувлари ўтказилди.

Мазкур шахмат фестивали тоифасига қараб учта гуруҳда ташкил этилмоқда. Кучлилар жам бўлган "Masters" гуруҳида ўзбекистонлик гроссмейстерлар — Нодирбек Абдусатторов ва Нодирбек Якуббоев ҳам бош соврин йўлида муваффақиятли одимламоқда. 

Кеча ўтказилган учинчи турда ҳам гроссмейстерларимиз рақиблари билан дурангга имзо чекишди. Абдусатторов оқ доналарда германиялик Винсент Кеймер билан, Якуббоев эса америкалик Ҳанс Мок Ниеманн билан муросага келган. Ҳар икки рақиб ҳам рейтингда шахматчиларимиздан юқори ўринларни эгаллаб турибди. 

Prague Masters 3-турида амалдаги жаҳон чемпиони ҳиндистонлик Гукеш Доммараджу нидерландиялик Йорден ваг Форестга ютқазиб қўйди. Испаниялик Дэвид Антон чехиялик Дэвид Навара билан дуранг ўйнади. Ҳиндистонлик Аравиндҳ Читамбарам эса эронлик Парҳам Мақсудлуга қарши кечган баҳсда дурангга рози бўлди. 

Учинчи турдан сўнг турнир жадвалида Нодирбек Абдусатторов 2 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра пешқадамлигини сақлаб қолди. Икки очкога эга Нодирбек Якуббоев эса учинчи ўринни банд этган. Йорден ван Форест кечаги ғалабаси эвазига икки очко билан қўшимча коэфицентларга кўра иккинчи ўринга кўтарилиб олди. 

Тўртинчи турда Нодирбек Абдусатторов қора доналарда испаниялик Давид Антонга, Нодирбек Якуббоев эса оқ доналарда нидерландиялик Йорден ван Форестга қарши ўйнайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг