UZ

Сўнгги янгиликлар

09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0 17:03Ёшларимизнинг жаҳон чемпионатига тайёргарлиги давом этмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:32Қайтишини айтган Топурия энг эҳтимолий рақибини ҳам маълум қилди 0

11 мар 12:58
Янгиликлар

Бошқалар

Президент Фармонининг мазмун-моҳияти ҳамда ижро интизомини мустаҳкамлашга қаратилган ўқув-амалий семинар ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириғига биноан Вазирлар Маҳкамаси ташаббуси билан вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ҳамда масъул ходимлар иштирокида ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.

Семинар видеоконференция шаклида ташкил этилиб, унда бир нечта студиядан турли вазирликлар ва идораларнинг ходимлари иштирок этишди.

Йиғилишни ташкил этишдан кўзланган мақсад, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–6166-сонли Фармони мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда ижро интизомини янада мустаҳкамлашга қаратилди.


Дастлаб, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ўринбосари Хаитбай Хаитбаев мазкур Президент Фармонининг мазмун-моҳияти ҳақида қисқача тушунтириш берди ҳамда ўқув-амалий семинарни очиб берди.

Шундан сўнг, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли котибият мудирлари ўз йўналишларидаги вазирликлар ва идораларда ижро интизомининг бажарилиши юзасидан маърузалар билан чиқиш қилди.

Видеоконференцияда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мажлислар залидан вазирлик, шунингдек Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Миллий антидопинг агентлиги раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этишди. 

Йиғилишда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида ижро интизомининг бориши юзасидан Ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи Исомиддин Пўлатов ҳам маъруза қилди. Ўқув-амалий семинар якунида Ҳукумат топшириқларининг ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш бўйича тезкор чоралар кўриш бўйича вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг