09 июн 17:22
Янгиликлар
Бокс/ММА
“Президент кубоги”. Исроил Мадримовдан очиқчасига ғалабани тортиб олишди
Қозоғистоннинг Астана шаҳрида бокс бўйича анъанавий “Президент Кубоги” нуфузли мусобақаси давом этяпти.
Турнирнинг -75 кг вазн тоифасидаги баҳсларида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Исроил Мадримов ҳозиргина ярим финал жангида қозоғистонлик Аманкулга қарши рингга кўтарилди.
Учта раунднинг камида иккитасида рақибидан устунликка эришган Мадримовга якунда ҳакамлар ғалабани беришмади. Хатто иккинчи раундда рефери Аманкулдан бир очкони ҳам олиб ташлаганди. Шунда ҳам ҳакамлар мезбон боксчисига очиқчасига ён босиб, Исроилдан ғалабани тортиб олишди.
Шунга қарамай, Исроил Мадримов рингдан чиқиб кетиши олдидан ўзининг севимли салтосини амалга оширди. Чарм қўлқоп устамиз “Президент Кубоги”нинг бронза медалига сазовор бўлди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар