UZ

Сўнгги янгиликлар

21:05Фабио Каннаваро журналистларга: "Эртага ҳатто сизни ҳам терма жамоага чақиришим мумкин. Футбол ўйнашни биласизми?" 0 20:40Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Йигитлар Хитойни, қизлар эса Словенияни мағлуб этишди ва барча натижалар 0 20:38Осиё ўйинлари. Тўртинчи кундан сўнг медаллар жамғариш рейтингидаги ўрнимиз қандай? 0 19:27Осиё ўйинларининг бешинчи кунида медаллар шодаси қўлга киритилиши кутилмоқда (спортчилар рўйхати) 0 18:01ФИФА кунларида учта ўйин ўтказамиз, Осиё Кубогидаги рақибларимиз-чи? 0 17:25Осиё ўйинларининг тўртинчи кунини тўртта медаль билан якунладик 0 17:062,5 баробар кўп! Осиё ўйинларида ғолиб бўлган спортчиларга бериладиган пул мукофоти миқдори оширилди 0 15:27Ўзбекистонда теннис бўйича ATP Челленжер мусобақаси ўтказилади 0 14:18Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Исроил терма жамоаларига 6-турда техник мағлубият қайд этилди 0 12:45200 минг доллар?! Ўзбекистонда шахматчиларни рағбатлантиришнинг янги тартиби эълон қилинди 0 12:10Ўзбекистон ва Саудия Арабистони: Осиё ўйинларидаги тўқнашувларда қандай натижалар қайд этганмиз? 0 11:24Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон Хитойга қарши ўйнайди ва бошқа рақибларимиз 0 10:28Осиё ўйинлари. Уч кундан сўнг медаллар жамғариш рейтингидаги ўрнимиз қандай? 0 19:05Осиё ўйинларининг тўртинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг 0 18:30Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё ўйинлари чорак финалида Саудия Арабистони билан тўқнаш келади 0

29 дек 11:59
Янгиликлар

Бошқалар

Қамашида қўл жанги мусобақаси ўтказилди + ФОТО

Қамаши туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ва Туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорлигида қўл жанги спорт тури бўйича очиқ биринчилик ташкил этилди.

Қамаши туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорлигида қўл жанги спорт тури бўйича болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчилари ва туман Темурбеклар мактаби ўқувчилари ўртасида саккиз вазн тоифасида ўтказилган мусобақада 152 нафар (шундан қизлар 30 нафар)дан  зиёд спортчи иштирок этди.

Мусобақаларнинг якуний натижаларига кўра, умумжамоа ҳисобида ёшлар ўртасида 1-ўринга Мирсаид Сайдуллаев мураббийлигидаги БЎСМ қўл жанги спорт тури бўлими жамоаси, иккинчи ўринга Ҳусниддин Собирдинов мураббийлигидаги БЎСМ қўл жанги бўлими жамоаси, учинчи ўринга Қамаши туман Темурбеклар мактаби жамоалари сазовор бўлди.

Туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчилари ва Қамаши туман Темурбеклар мактаби ўқувчилари ўртасида умумжаоа ҳисобида биринчи ўрин БЎСМ-1 жамоаси, иккинчи ўрин туман БЎСМ-2 жамоаси учинчи ўрин туман Темурбеклар мактаби жамоаларига насиб этди.

 Мусобақа давомида ўз ташаббуси билан иштирок этган вилоят Миллий гвардия қўриқлаш бошқармаси ходимлари ҳам ўз ҳиссаси қўшишди.

Юқори савияда бўлиб ўтган мазкур очиқ биринчилик мусобақасида ғолиб ва совриндорлар вилоят Миллий гвардия қўриқлаш бошқармаси ва туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби томонидан диплом, тегишли медаль ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

– Спортнинг қўл жанги турини оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда спортчиларни рағбатлантириш мақсадида ўтказилган мусобақа юқори савияда ташкил этилди, – дейди вилоят Миллий гвардия қўриқлаш бошқармаси кадрлар бўлими бошлиғи Нурбекжон Ҳамидов. – Қизиқарли ва кескин курашлар остида ўтган мусобақаларда энг муносиблар ғолиблар қаторидан жой олди.

Фахриддин Чориев, Қамаши туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими бош инспектори  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг