UZ

Сўнгги янгиликлар

23:59"Номзодлар турнири". Жавоҳир Синдаров муваффақиятли серияни давом эттирмоқда 0 18:44"Барселона" ярим ҳимоячисини йўқотди 0 18:23Допинг туфайли ғалабасидан айрилган ва камига четлатилган қозоғистонлик UFC жангчиси баёнот билан чиқди 0 18:02Шоҳасан Мирзаматов мухлисларга мурожаат билан чиқди (ВИДЕО) 0 17:41Отабек Умаров: "Марафонда қатнашган ва уни юқори савияда ташкил этганларга раҳмат" 0 17:20Роналдиньо: "Ямал ақл бовар қилмайдиган ишларни бажаряпти” 0 16:59Осиё чемпионати. Боксчи-йигитларимиз Марказий Осиё дербиларида ғалаба қозонишди 0 16:38Бокс бўйича Ўзбекистон чемпиони Қозоғистон терма жамоаси сафида дебют қилди 0 16:17Рустам Ассакалов Осиёда 2025 йилнинг энг яхши юнон-рум кураши мураббийи деб топилди 0 15:56ПСЖ Мартинелли учун курашга қўшилди 0 15:35Марказий жанги Двалишвили - Сехудо бўлган RAF 8 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 15:14Шаҳрам Ғиёсов - Жек Кеттерол чемпионлик жанги учун расмий постер тақдим этилди + ФОТО 0 14:53Хабиб "Атлетико" - "Барселона" ўйинига ташриф буюрди ва мадридликлардан совға олди + ФОТО 0 14:32Суперлига 6-турида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди. "Нефтчи" - "Пахтакор" ўйинини ким бошқаради? 0 14:11Қизиқ! Дерек Чисора аниқ зарбалар сони бўйича Деонтей Уайлдерни ортда қолдирди 0

05 апр 08:02
Янгиликлар

Қиличбозлик

Қиличбозимиз жаҳон чемпионатида кумуш медалга эга чиқди

Теглар :  Қиличбозлик
Айни кунларда Миср пойтахтида қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Қувонарлиси, унда иштирок этган саблячимиз Бобуржон Расулов юртимиз учун қиличбозлик спорти тарихида жаҳон чемпионатларидаги илк медални қўлга киритди.

Гуруҳ босқичидан сўнг 1/64 финал босқичидан баҳсларга киришган ҳамюртимиз дастлаб қозоғистонлик Степан Севостянов (15:10), сўнг америкалик Кристофер Уолкер (15:13), испаниялик Рогелио Кабалеро (15:13), гонг конглик Си Со (15:7), мисрлик Адҳам Моатаз (15:10) устидан ғалаба қозониб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Ҳал қилувчи беллашувда эса россиялик Кирилл Тюлюковга имкониятни бой берди ва кумуш медаль билан тақдирланди. Таъкидлаш жоиз, бу ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатида қўлга киритилган дастлабки тарихий медаль бўлмоқда.

Яна бир аҳамиятли жиҳати, қизларимиздан Зайнаб Дайибекова чорак финалгача етиб борди. Қўшимча кўрсаткичларга кўра ёш умидли вакилимиз еттинчи натижа билан мусобақани якунлади. Қайд этиш жоиз, ҳали ҳеч бир қизимиз жаҳон чемпионатларида бундай босқичга етиб келгани йўқ. Бундай натижа терма жамоамизда фаолият олиб бораётган мутахассис, 3 карра Олимпия ўйинлари чемпиони Владимир Назлимовнинг хизматлари мевасидир. Тажрибали мураббий жамоамиз ўз айтиб ўтганидек, ёш спортчиларимизни жаҳоннинг етакчи қиличбозлари қаторига олиб чиқмоқда. Мусобақа давомида Севинч Исмоилова, Шаҳноза Тоғаймуродова, Венера Исмоилова, Шерзодбек Мамутов, Пазилбек Генжебаев, Жалолиддин Душамбоев каби вакилларимиз ҳам муносиб иштирок этишди.

Бу фақатгина ёш саблячиларимизнинг қайд этган натижаси. Ҳали олдинда сабля бўйича жамоавий беллашувлар, шунингдек, рапира ва шпагачиларимизнинг чиқишлари кутиб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг