UZ

Сўнгги янгиликлар

11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0

06 янв 15:46
Янгиликлар

Футбол

"Қўқон-1912" машғулотига Осиё чемпиони қўшилди

"Қўқон-1912" жамоаси 2020 йилнинг дастлабки ўқув-йиғин машғулотларини Тошкент шаҳрида ўтказмоқда.

Кеча жамоа аъзолари дастлабки машғулотларни ўтказишган эди. Бугун эса Бахтиёр Ашурматов шогирдлари икки маҳал машғулотларда иштирок этишди. Машғулотлар "Пахтакор" академиясига қарашли сунъий қопламали майдонда ҳамда "Бунёдкор" академиясининг табиий майдонларида бўлиб ўтмоқда.

"Шунқорлар"нинг бугунги машғулотларига янги футболчилар келиб қўшилган. Барча мухлисларимизга яхши таниш бўлган ҳужумчи, Осиё чемпиони Андрей Сидоров ҳамда ярим ҳимоячи Собит Синдаров Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасидан келиб қўшилишган. Ҳозирча бу футболчилар жамоа кўригида бўлиб туришибди. 

Шунингдек, ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси таркибида ўтказган Муҳаммаданас Ҳасанов ҳам ижара муддати якунига етгач, жамоа таркибига қайтиб келган.

"Қўқон-1912" жамоаси 9 январь куни Душанбенинг "Истиқлол" клубига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиши ҳақида хабар берган эдик. Яна иккита ўртоқлик ўйинлари учун спарринг рақиблар билан келишувга эришилди. Бу ҳақида кейинги хабарларимизда батафсил маълумот берамиз", - деб ёзади "Қўқон-1912" матбуот хизмати.

Маълумот учун, Андрей Сидоров ўтган мавсум "Бухоро" сафида 7 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг