27 июл 13:37
Янгиликлар
Бокс/ММА

Қозоғистон боксининг Олимпиадалардаги 16 йиллик ғалабали серияси якунига етди
Қозоғистоннинг -69 кг вазн тоифасидаги боксчиси Аблайхан Жусупов бугун Олимпия ўйинларида илк босқич жангини ўтказди.
У Олимпиададаги илк жангини америкалик Деланте Жонсонга қарши ўтказди ва 1:4 ҳисобида ютқазиб қўйди.
Шу тариқа, Қозоғистоннинг Олимпиадалардаги -69 кг вазн тоифасидаги ғалабали серияси якунига етди. Ушбу вазн тоифасида юртимиз шарафини Бобоусмон Батуров ҳимоя қилмоқда.
Маълумот учун, 2004 йилдан буён Олимпия ўйинларида -69 кг вазн тоифасида фақат қозоғистонлик боксчилар чемпион бўлиб келишарди.
Ёдингизда бўлса, 2016 йилги Олимпия ўйинлари финалида Данияр Елеуссинов Шаҳрам Ғиёсовни мағлубиятга учратиб, олтин медалга эга чиққанди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар