UZ

Сўнгги янгиликлар

09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0

07 апр 20:00
Янгиликлар

Бошқалар

Қозоғистонда жанг санъати бўйича Осиё чемпионати ўтказилди

Теглар :  Жанг санъати
Бугун мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси ва саъй —ҳаракати билан жисмоний тарбия ва спортга жуда кенг миқёсда имконият ва шароитлар яратилмоқда.

Бунинг оддий мисолини эса жорий йилнинг 3-6 апрель кунлари Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида миллий спорт туримиз бўлган Ўзбек жанг санъати (жанг санъати) бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида спортчиларимизнинг энг кўп медалларни жамғаришганидан ҳам  билиш мумкин. Яна бир гап, мусобақада турли миллат викилларидан иборат ҳакамлар томонидан жанг санъати қоидалари соф ўзбек тилида жаранглагани —миллий спорт турларимиз дунё бўйлаб кенг ривожланаётгани, қадриятларимиз улуғланаётганидан  далолат. 

Ушбу чемпионатда Ҳиндистон, Жанубий Корея, Тожикистон,  Қирғизистон каби ўн бешдан ортиқ давлатлардан жам бўлган 1500 нафардан ортиқ спортчилар чемпионлик учун миллий урф —одатларимиз, қадриятларимиз мужассамлашган машқларни моҳирлик билан намойиш этишди. 

Чемпионат доирасида тантанали очилиш маросими ташкил этилди. 

Мазкур очилиш маросимида сўз олганлар ўзбек спортининг қитъаларо кенг ривожланаётгани,  ёшларнинг севимли спорт турига айланиб улгурганини, айниқса, миллий қадриятларимиз тимсоли акс этганини таъкидлаб, мусобақа иштирокчиларига омад тилашди. Шундан сўнг беллашувларга старт берилди.

Регламентига мувофиқ, мусобақанинг биринчи кунида 7 ёшдан 15 ёшгача бўлган ёш атлетлар "Жанг кураши" йўналиши бўйича кураш олиб боришган бўлишса, беллашувларнинг иккинчи кунида 16-17 ёш ва  катталар ўртасида "Темурийлар беллашуви" ҳамда "Кўргазмали чиқиш" йўналишларида ўзаро куч синашишди. 

Юқори савияда ва муросасиз ўтган мусобақанинг якуний натижаларига кўра, умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни мамлакатимиз терма жамоаси қўлга киритди. Иккинчи ўринни мезбонлардан иборат терма жамоа эгаллаган бўлса, учинчи ўрин Қирғизистон ва Тожикистон спортчиларига насиб этди. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг