UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20Махачевнинг мураббийи: "Ислам Хабибдан ўзиб кетди" 0 09:54“Президент Олимпиадаси” ва Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёни кўриб чиқилди 0 09:27Икки юнон-рум курашчимиз Жаҳон чемпионати шоҳсупасида + ФОТО 0 08:53Мусиала нега хушини йўқотаётганини тушунтирди 0 08:28Ислам Махачев: "Оёғим узунроқ бўлганида эди..." 0 07:59Grand Chess Tour: Синдаровда кетма-кет иккинчи ғалаба, бугун чемпионлик Со билан баҳсда ҳал бўлади 0 07:32Таэквондочиларимиз Покистондаги турнирни 4 та медаль билан бошлашди. Шарифини ўзгартирган Светлана ҳисобида кумуш! 0 07:01Ашурматов ва Ҳамробеков тўлиқ ўйнади, Машарипов захирада қолди 0 20:08Шоҳжаҳон Эргашев Шаҳрам Ғиёсовнинг гапларига жавоб қайтарди 0 19:32Ислам Махачев Гэрри билан жангдан икки кун ўтиб юзини кўрсатди + ФОТО 0 18:57UFC рейтинги янгиланди. Рамазоннинг собиқ рақиби Топ-15`га қайтди. Исламнинг вазнида вазият қандай? 0 18:23Туркия клуби россиялик футболчини 25 млн еврога сотиб олмоқдa 0 17:54Сехудо Махачевни ММА тарихидаги энг буюк жангчи деб ҳисобламайди 0 17:27Холмурод Нурматов ҳам Mangu MMA Лигаси билан шартнома имзолади (ВИДЕО) 0 17:02Топуриянинг жамоаси Илия UFC`даги навбатдаги жангини қачон ўтказишини маълум қилди 0

07 янв 08:31
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Қозoғистондаги муштлашувда икки спортчи ҳалок бўлди

Теглар :  Қозoғистон
Ёш спортчилар муштлашув жараёнида пичоқланган.

Қозоғистонлик журналист Эрбол Каиров ўзининг Телеграм-каналида Актобе шаҳрида содир бўлган воқеа муносабати билан қозоғистонлик ёш спортчиларга мурожаат қилди.

"Ҳурматли спортчилар! Келинг, келишмовчиликларга жиддий тус бермасликка ҳаракат қилайлик. Кеча Актобеда Инстаграмдаги жанжал туфайли икки нафар спортчимиз ҳалок бўлди. Бу истиқболли, келажаги бор ёш жангчилар эди. Яқинларимизга сабр тилаймиз.

Биз бир вақтлар "Қозоқ Тайсони" деб аталган Эрмек Сериков исмли боксчини йўқотдик. Тўқсончи йиллар эмас, 2000 йиллар ҳам эмас. Биз ҳозир учинчи ўн йилликдамиз. Келинг, келишмовчиликларни қонуний йўллар билан ҳал қилайлик. Мушт, пичоқ, қуролни унутайлик", - деб ёзади Каиров.

Маълумот учун, 3 январга ўтар кечаси Актобе шаҳрида муштлашув бўлиб ўтган ва унинг натижасида жанжалнинг тўрт нафар иштирокчиси пичоқланган эди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг