18 янв 13:45
Янгиликлар
Теннис
Қозоғистонлик теннисчи Australian Open 1/8 финалида ўйнайди
Австралиянинг Мельбурн шаҳрида теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнир давом этмоқда.
Australian Open мусобақасининг аёллар ўртасидаги баҳсларида нимчорак финал иштирокчилари аниқланмоқда. Дунёнинг еттинчи ракеткаси Елена Рибакина учинчи даврада WTA рейтингининг 33-поғонасида бораётган украиналик Даяна Ястремскаяни мағлубиятга учратди — 6:3, 6:4.
Саксон тўрт дақиқа давом этган баҳсда қозоғистонлик теннис маликаси 2, украиналик эса 5 та эйс зарбасини амалга оширган. Еленанинг 1/8 финалдаги рақибаси бироздан сўнг икки америкалик теннисчилар — Даниэль Коллинз ва Мэдисон Киз ўртасидаги учрашувда аниқланади.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар