25 янв 08:24
Янгиликлар
Қозонда уччала теннисчимиз ҳам ярим финалга чиқди
Мукофот жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи мусобақанинг жуфтлик баҳсларида иштирок этаётган уч нафар теннисчимизнинг бари ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Иккинчи рақамли жуфтликни ҳосил қилган Санжар Файзиев ва Сергей Фомин ҳамкорлиги чорак финалда россиялик теннисчилар - Шалва Жанашия ҳамда Ян Сабанинни 6:3, 6:4 ҳисобида мағлуб этди.
Россиялик Александр Василенко билан бирга тўртинчи рақамли жуфтлик бўлган Ҳумоюн Султонов чорак финал босқичида мезбон теннисчилар - Тимур Киямов ва Консантин Кравчук тандемидан 6:3, 6:4 ҳисобида устун келди.
Эътиборлиси, бугун ўтказиладиган ярим финал учрашувида ўзбек дербисига гувоҳ бўламиз. Ҳар қандай ҳолатда ҳам теннисчиларимиздан бири ёки иккиси финал чиптасини қўлга киритади.
Фикрлар