UZ

Сўнгги янгиликлар

11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0

24 янв 08:16
Янгиликлар

Теннис

Қозондаги уччала теннисчимизда ғалаба, бугун ўзбек дербиси!

Россиянинг Қозон шаҳрида теннис бўйича “Фьючерс” туркумига кирувчи турнир давом этмоқда.

Мукофот жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи мусобақанинг асосий тўр баҳсларида уч нафар теннисчимиз - Санжар Файзиев, Ҳумоюн Султонов ҳамда Сергей Фомин ҳам иштирок этяпти. Уларнинг барчаси илк даврада ғалаба нашидасини суришди. 

ATP рейтингида 386-ўринни эгаллаб турган истеъдодли теннисчимиз Ҳумоюн Султонов биринчи даврада саралаш баҳси ғолибларидан бири сербиялик Борис Бутульяга қарши кортга чиқди. Қозон турнирининг учинчи ракеткаси сифатида сараланган Ҳумоюн рақибини 7:6(4), 6:2 ҳисобида енгди.

Санжар Файзиев россиялик Александр Игошиндан 6:0, 6:3 ҳисобида устун келди. Турнирда саккизинчи рақам остида таснифланган Сергей Фомин эса асосий тўрга имтиёзли йўлланма асосида қўйилган россиялик Алибек Качмазовни 6:3, 2:6, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди. Энди иккинчи даврада Файзиев ва Фомин бир-бирларига қарши кортга чиқишади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг