28 июн 17:04
Янгиликлар
Бокс/ММА

Қозоқми ёки ўзбек? UFC Шавкат Раҳмоновнинг миллатини адаштириб қўйди
UFCнинг расмий твиттер аккаунти қозоғистонлик ММАчи Шавкат Раҳмоновнинг исм-фамилияси билан турли мамлакатлар байроғини жойлаштирди.
Унинг бразилиялик Мишель Празирес билан жанги олдидан UFC Europe расмий аккаунти анонсни Қозоғистон байроғи билан берди.
Жанг якунлангач, UFCнинг асосий аккаунти Шавкатнинг ғалабасини Ўзбекистон байроғи билан қўшиб ёзди.
Маълумот учун, Шавкат Раҳмонов Ўзбекистондаги Шўрчи шаҳрида туғилган бўлсада, UFCда Қозоғистон байроғи остида жанг қилади.
У промоушенда иккита жанг ўтказиб, уларнинг ҳар иккисида ҳам ғалабага эришди.
Ҳавола :
Фикрлар