UZ

Сўнгги янгиликлар

14:29Бруну Фернандеш Кэррик уни захирада қолдиргани ҳақида: "Бу тўғри қарор эди" 0 13:58UFC рейтинги янгиланди: Нолан Топ-10, Смит Топ-15`да 0 13:27Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ! 0 13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0 12:04Богдан Гусков: "Мақсад - нокаут!" 0 11:33Ўзбек спортчиси Жон Жонс ва Илия Топурия билан бир жамоада: "Бардак" АҚШдаги менежерлик компанияси билан келишувга эришди 0 11:02Chennai Open. Кудерметова муваффақиятли старт олди 0 10:31ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўйнайди 0 09:45Уиттакер Гусковнинг зарба кучини юқори баҳолади 0 08:52Ирода Тўлаганова Республика олимпия захиралари теннис мактабига директор этиб тайинланди 0 19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0 17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0

26 июн 12:41
Янгиликлар

Енгил атлетика

Радзивил ва Дусанова Франциядаги турнирда шоҳсупага кўтарилишди

Енгил атлетиканинг баландликка сакраш йўналиши бўйича терма жамоамиз аъзоси Светлана Радзивил Европа ареналаридаги зафарли юришларини давом эттирмоқда.

Ҳамюртимиз бу гал Франциянининг Монжерон шаҳрида ўтказилган халқаро турнирда зафар қучди.

“Пьер де Кубертен” стадионида кечган мусобақада спортчимизнинг қайд этган натижаси 1.91 метрни ташкил этди. Мусобақада бошқа бир ҳамюртимиз Надия Дусанова ҳам иштирок этиб, 1.89 метр натижа қайд этди ва бронза медали билан тақдирланди. Дусанова куни кеча Польшадаги мусобақада ғолиб бўлиш учун 1.86 метр кифоя қилган эди.

Таъкидлаш жоиз, Токио Олимпиадасининг нормативи ушбу йўналишда 1.96 метрга тенг. Кўриниб турибдики, ҳамюртларимиз тобора юқори спорт формасига кириб боришмоқда. Мусобақада кумуш медаль эстониялик Грете Удрасга насиб этди. Удрас ҳам 1.89 метр кўрсаткич қайд этган. Бироқ бу баландлик учун Дусановадан камроқ уриниш сарфлагани учун иккинчи поғонага кўтарилди.

Токио Олимпиадасининг йўлланмаси учун ҳаракат қилаётган ҳар икки спорчтимизга келгуси мусобақаларда янада улкан зафарлар тилаб қоламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг