UZ

Сўнгги янгиликлар

10:22Toray Pan Pacific Open Tennis. Раҳимова дунёнинг 33-ракеткасини мағлуб этди 0 09:31Ўзбекистон ва Хитой крикет соҳасида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқмоқда 0 08:39Англия лига Кубоги. 4-даражали лиганинг 18-ўриндаги жамоаси "Арсенал"ни турнирдан чиқариб юборди 0 07:57Боксчиларимиз Жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди 0 07:06Янгиланган UFC рейтингида Кавана кўтарилди. Темировчи? 0 20:57Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди 0 18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0 17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0

14 июн 07:11
Янгиликлар

Спорт курашлари

RAF 10 тарози натижалари: Бекзод Абдураҳмонов, Хамзат Чимаев, Арман Царукян, "қария" Тони Фергюсон тарозига чиқди

Айни дақиқаларда АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида эркин кураш бўйича RAF 10 турнири бўлиб ўтмоқда.

Оқшомнинг асосий беллашуви оралиқ вазнда ўтказилади ва унда собиқ UFC чемпиони Хамзат Чимаев Диллон Дэнисга қарши гиламга чиқади. БАА шарафини ҳимоя қилаётган чеченистонлик аралаш яккакураш устаси 92.26 кг, унинг рақиби эса 92.99 кг вазн қайд этди. 

Аҳамияти жиҳатидан иккинчи муҳим жангда амалдаги ва собиқ UFC жангчилари Арман Царукян ҳамда Тони Фергюсон ўзаро кураш гиламида тўқнаш келади. Арман - 76.66, фахрий Тони эса 75.11 кг вазн кўрсатди. 

Биз учун аҳамиятлиси, Олимпия ўйинлари совриндори Бекзод Абдураҳмонов ҳам RAF 10 турнири кардида Киган О'Тулга қарши гиламга чиқади. Тарозида ҳамюртимиз рақибидан бирозгина оғирроқ чиқди - Киган 79.29, Абдураҳмонов 79.38 кг!


RAF 10 турнири тарози натижалари:

Хамзат Чимаев (92.26 кг) – Диллон Дэнис (92.99 кг)

Арман Царукян (76.66 кг) – Тони Фергюсон (75.11 кг)

Аарон Пико (72.48 кг) – Лэнс Палмер (72.30 кг)

Люсия Йепес (54.07 кг) – Кендра Райан (54.25 кг) – аёллар ўртасида минимал вазн вақтинчалик камари учун жанг

Остин ДеСанто (61.14 кг) – Рейньери Андреу (61.14 кг) – ўта енгил вазнда чемпионлик камари учун жанг

Хейден Зилмер (97.16 кг) – Ризабек Айтмухан (97.25 кг)

Себастьян Ривера (69.76 кг) – Хаджи Алиев (70.03 кг)

Киган О'Тул (79.29 кг) – Бекзод Абдураҳмонов (79.38 кг)

Эндрю Алайрез (65.59 кг) – Жейдин Айерман (65.59 кг)

Йонгер Бастида (109.41 кг) – Шамиль Шарипов (110.68 кг)

Арсен Арутюнян (61.24 кг) – Калеб Смит (61.14 кг)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг