UZ

Сўнгги янгиликлар

08:15VI Ислом бирдамлиги ўйинлари. Медалларимиз 79 га етди, Эрондан 6 та "тилла"га ўзиб кетдик (Тўлиқ жадвал) 0 07:54Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия ЖЧ-2026`га йўлланма олди! 0 07:33Хабиб Нурмагомедов: "Исламнинг Оқ уйда жанг қилишини истамайман" 0 01:30Ислом бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистонда 13 та медаль, шулардан тўрттаси олтин! (барча натижалар битта саҳифада) 0 23:51Ислам Махачев Pound-For-Pound UFC рейтинги пешқадами! 0 23:30ЖЧ-2026 саралаши. Ироқ БААга 90+17-дақиқада гол уриб, қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди! 0 23:09Ўзбекистон спорт делегациясида яна биттадан олтин ва бронза медаль! 0 22:48Қиличбозларимиз Ўзбекистон делегацияси ғазнасига яна 4 та медаль қўшиб қўйишди 0 21:14Ўзбекистон спорт делегациясида навбатдаги олтин медаль + ФОТО 0 20:42Яна икки курашчимиз терма жамоамизга VI Ислом бирдамлиги ўйинлари медалини тақдим этди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:17Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди 0 19:56Алишер Ғаниев Ўзбекистон делегациясига олтин медаль тақдим этди 0 19:41Нодирбек Якуббоев Жаҳон кубоги 1/2 финалида! 0 17:24"Ўз ишинг билан машғул бўл". Махачевнинг менежери Илия Топурияга мурожаат қилди 0 17:03Онадан сўккан мураббий клубдан ҳайдалди 0

01 сен 07:37
Янгиликлар

Теннис

Rafa Nadal Open. Ҳумоюн Cултонов финал остонасида тўхтатилди

Испаниянинг Мальорка шаҳрида ўтказилаётган теннис бўйича "Челленжер" туркумига кирувчи турнир ўз якуни сари яқинлашмоқда.

Мукофот жамғармаси 74,825 еврони ташкил этувчи ушбу турнирда ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов ҳам муваффақиятли қатнашди. Rafa Nadal Open by Movistar турнири теннис афсонаси Рафаэль Надаль томонидан ташкил этилаётгани билан ҳам аҳамиятли ҳисобланади. 

Султонов ушбу турнирнинг асосий тўрига саралаш баҳсларидаги ғалабаси эвазига етиб келганди. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси кетма-кет учта ғалабадан сўнг мусобақанинг 1/2 финалига йўл олган эди. Кеча у 1/2 финалда дунёнинг 134-ракеткаси, турнирда бешинчи рақам остида таснифланган хорватиялик Дуйе Айдуковичга 4/6, 3/6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Ҳумоюн 6, Дуйе 7 та эйс зарбасини амалга оширди. Қўшхатолар Султоновда кўп бўлди - 4 га 1. 

Бу теннисчиларнинг ўзаро иккинчи тўқнашуви бўлди. 2022 йилнинг 22 апрель куни Хорватиянинг Сплит шаҳрида ўтказилган турнирнинг 1/4 финалида Ҳумоюн 2/6, 7/5, 6/3 ҳисобида ғалаба қозонганди. Ўшанда Айдукович турнирнинг биринчи, Султонов эса бешинчи ракеткаси эди. Дуйе кеча мувозанатни тиклади - 1:1. 

Таққослаш учун, Ҳумоюн Султонов ATP рейтингида 264-поғонадан жой олган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг