UZ

Сўнгги янгиликлар

11:43Қаршида Uzbekistan Judo Tour мусобақаси бошланди 0 11:22Тимофеева Руан турнири илк даврасида учрашув ўтказди 0 11:01"Лидс" 45 йиллик ноҳуш анаънага чек қўйди 0 10:40Иржи Прохазка: "Мен энди аввалгидек бўлмайман" 0 10:19FIDE Бош директори: "Синдаровнинг ҳисоб-китоби Каспаровнинг энг кучли даврига тенг" 0 09:58Пауло Коста UFC’ни тарк этиши мумкин 0 09:37Расман: Карлуш Кейруш Гана терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди 0 09:16Жаҳон чемпионатининг учинчи куни 4 нафар таэквондочимизга мухлислик қиламиз 0 08:55Дзюдочиларимиз Осиё чемпионатига қандай таркиб билан йўл олишди? (+ФОТО) 0 08:34Стивсон UFC билан шартнома имзолаши ҳақида: "Бу ер юзидаги энг буюк дебют бўлади" 0 08:13Элит Чемпионлар лигаси. "Ал Садд" пенальтилар сериясида "Ал Ҳилол"ни мусобақадан чиқариб юборди + ВИДЕО 0 07:52Рейтингда ўзидан 364 поғона юқоридаги рақибни таслим этган Султонов асосий тўрга йўл олди 0 07:31UFC 327 турнири чипталар сотуви бўйича муваффақиятсизликка учради 0 18:26Таэквондо. Ёсинбек Одилов - Жаҳон чемпиони! 0 18:17"Бунёдкор" ва "Локомотив"нинг муштлашган футболчилари дисквалификация қилиниб, клублар жаримага тортилди 0

05 мар 13:48
Янгиликлар

Бокс/ММА

Рафаэль дос Аньос Ислам Махачевдан норози

Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Рафаэль дос Аньос UFC президенти Дана Уайтнинг гапларига муносабат билдирди.

Аввалроқ Уайт Ислам Махачев коронавирусга чалинган Рафаэль Физиевнинг ўрнига дос Аньос билан жанг қилмоқчи эканлигини, аммо кейинчалик Махачев жангни рад этганлигини айтганди.

“Ҳақиқат ҳар доим юзага чиқади!”, — деб ёзади Аньос твиттерида UFC президентининг сўзларидан иқтибос келтириб.  

Ag Fight нашрига берган интервюсида собиқ UFC чемпиони Махачев билан ўз шартларига кўра жанг қилишга тайёрлигини айтди.

"Мен бу йигитнинг исмини тилга олишни ҳам хоҳламайман. Унинг қилган иши ҳақиқатан ҳам ҳурматсизлик эди. У интернетда жуда кўп гапирди. У ярим ўрта вазнда жанг қилишга тайёрлигини айтди. Аслида, мен аллақачон бу вазнда эдим ва унинг шартларига кўра жанг қилишга рози бўлдим. Лекин, у қочиб кетди.  Энди у умуман гапиришга лойиқ эмас.

Ислам ярим ўрта вазнда жанг қилишни таклиф қилди. Мен эса шунинг ўртасини танлагандим, лекин, якунда 77 килограммга рози бўлдим. Улар жавобни кечиктиришди. Эрталаб улар жангни қабул қилинганлигини айтишди. Мен нонуштага тайёр эдим. Аммо бир соатдан сўнг улар рад жавобини беришгани билдим ва вазн ҳайдашда давом этдим", - деди Аньос.

Эслатиб ўтамиз, Рафаэль дос Аньос ва Ренато Мойкано ўртасидаги жанг Тошкент вақти билан 6 март тонгида Лас-Вегасдаги UFC 272 турнирида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг