UZ

Сўнгги янгиликлар

00:23Жаҳонгир Жумаевнинг доғистонлик рақибига қарши жанги тўлиқ давом этди 0 23:48Шукуржон Абдураҳимов ҳиндистонлик жангчини нокаутга учратиб, мағлубиятсиз юришини давом эттирди 0 23:35Mangu 2. Акбаржон Исломбоевнинг бразилиялик спортчига қарши жанги муддатидан олдин якунланди 0 22:34Муҳаммаджон Қурбонов Бразилия вакилини биринчи раунднинг ўзида мағлуб этди 0 22:17Мавлуд Тифиев Mangu 2 турнирида озарбайжонлик жангчини нокаут қилди 0 21:47Азизбек Темировни енгган Ирисбек Тиленов Тошкентда Фарид Алибабазадени ҳам мағлубиятга учратди 0 20:13Рамазон Темировнинг укаси Шоҳжаҳон Mangu 2 турнирида жанг қилди 0 19:36Достон Бозоров, Фурқатбек Ёқубов ва бошқа юлдузлар иштирокидаги Mangu 2 турниридан ОНЛАЙН 0 18:45АПЛнинг икки топ клуби "Реал" хавбеки Чуаменини нишонга олди 0 18:24Фомин Shymkent Challenger 50 турниридан неччи очко ҳамда пул мукофоти ишлаб олди? 0 18:03Чимаев кураш ва ММА фарқи ҳақида: "Олимпиада чемпиони гиламда мени ютиши мумкин" 0 17:42Санья-2026. Зелинская очиқ сувда сузиш баҳсларида иштирок этди 0 17:21"Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм" юлдузи учун "Ливерпуль” билан баҳслашади 0 17:00Oeiras Ladies Open. Полина Кудерметова финалда! 0 16:39Бугун Тошкентда Mangu 2 турнири ўтказилади 0

05 апр 10:08
Янгиликлар

Бокс/ММА

Рафаэль Дос Аньос Жастин Гэтжига "вызов" ташлади

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Рафаэль Дос Аньос кейинги рақиби ким бўлиши ҳақида гапирди.

36 ёшли тажрибали жангчи кейинги рақиби Ислам Махачев эмас, аксинча рейтингнинг иккинчи поғонасидан жой олиб турган Жастин Гэтжи бўлишини истамоқда. Бу ҳақида UFC рейтингида еттинчи ўринни эгаллаб турган Аньос Твиттер саҳифасида ёзган. У америкалик таниқли менежер Али Абделазизга жавоб берган.

"ТОП-5 рейтингидан жой олганларнинг бари Жастин Гэтжидан қочиб кетди", - деб ёзган Абделазиз.

"Биласанми, энг юқори рейтингилар орасидан ким рақиб бўлишга муносиб? Мен шу ердаман. Менга шартнома жўнат", - дея Алига жавоб ёзган бразилиялик.

Рафаэль Дос Аньос ўтган йилнинг ноябрь ойида Пол Фелдерни мағлубиятга учратган эди. 32 ёшли Жастин Гэтжи эса Хабиб Нурмагомедовга ютқазиб қўйганди. 

Маълумот учун, Хабиб Нурмагомедовдан қолган камар учун жанг 15 май куни Майкл Чендлер ва Чарльз Оливейра ўртасида бўлиб ўтади. Жастин эса UFC президентининг айтиши бўйича, июль ойида ўтказиладиган Конор Макгрегор - Дастин Порье жанги учун захира варианти бўлади. Яъни кимдир жароҳат олса, унинг ўрнини айнан Гэтжи эгаллайди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг