UZ

Сўнгги янгиликлар

12:59Аёллар кураши бўйича жаҳон чемпионатига қуръа ташланди 0 12:38Жон Жонс UFC "қафаси"га қайтиш имкониятлари ҳақида гапирди 0 12:17"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди 0 11:56Шахматчиларимиз U-16 Бутунжаҳон Ўсмирлар Олимпиадасини кетма-кет учта ғалаба билан бошлашди 0 11:35Ига Свёнтек Cincinnati Open чемпиони! 0 11:14Хонободда Баҳодирлар ўйини бўйича Жаҳон Кубоги бўлиб ўтди 0 10:53"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади 0 10:32Пётр Ян Двалишвили - Сэндхаген жангида захира варианти бўладими? Унинг ўзи жавоб берди 0 10:11Алькарас - финали 23 дақиқа давом этган "Мастерс" турнири чемпиони! 0 09:50Дю Плессининг мураббийи Чимаев билан шошилинч реваншга қарши 0 09:29Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими? 0 09:08Мерганларимиз Осиё чемпионатини кумуш медаль билан бошлашди 0 08:47Эркин курашчимиз Шерзод Поёнов жаҳон чемпионати финалида, Рустамбеков бронза учун курашади 0 08:26Нодирбек Абдусатторов Sinquefield Cup 2025 турниридаги юришини бошлади 0 08:05Украиналик юлдуз ПСЖда россиялик дарвозабон билан мулоқот қилмаяпти 0

17 апр 18:33
Янгиликлар

Бокс/ММА

Раҳматжон Рўзиохунов Аҳмадалиев-Тапалес жанги ҳақида: «Дуранг эълон қилинса ҳам бўларди»

Раҳматжон Рўзиохунов Муроджон Аҳмадалиевнинг мағлубияти ҳақида гапирди.

«Муроджонни жанги бўйича апеллация беришмоқчи. Чунки, жангда КАКА охирги раундларда устунлик қилган эди. Тўқнашувни қайта кўриб чиқишлари ва реванш жанги учун ҳаракат қилишмоқда. Промоутерлар билан гаплашдик. Тез кунларда бу масала аниқ бўлади деб ўйлайман. 

Бир жиҳатни таъкидлаш керакки, ушбу оқшомда биз меҳмон эдик. Шунинг учун бу жангни тенг курашлар остида ўтди деб ўйлаб, янгилик қилишмоқчи бўлишди, янги чемпион сифатида Тапалесни қўлини кўтаришди. Дуранг эълон қилинса ҳам бўларди. Ғалабани иккита ҳакам рақибга, битта ҳакам бизга берди. 

Муроджон сўнгги - чемпионлик раундларини ўз фойдасига ҳал қилган эди. Проф боксда аниқ зарбаларни ҳисоблаш керакда. Биз аниқ зарбалар сонини ҳисоблаб чиқдик. Тўғри, Аҳмадалиев ўзимизники бўлгани учун шундай кўриниши ҳам мумкин. Қаердадир биздан ҳам хатолар бўлгандир. Лекин биз учун КАКА ғалаба қозонган эди. Муроджон чемпион, иккита камар соҳиби, бу даражадаги жангда ғалабани бериб юбориш керак эмас эди», - деди Рўзиохунов Оlamsport.com сайтига берган интервьюсида.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг