UZ

Сўнгги янгиликлар

13:30Ҳикматилло Ҳайдаров Тбилисидаги халқаро турнирда совриндор бўлди 0 12:56"Ҳумо" 2024 йилни меҳмондаги ғалаба билан якунлади 0 12:32Анвар Абдуллаев, Шоҳасан Мирзаматов, Муҳиддин Мамажонов каби жангчиларимиз иштирок этадиган Octagon 68 турнирининг тўлиқ карди билан танишинг 0 11:49"Реал" Ла Лиганинг навбатдаги турида тарихий натижага эришиши мумкин 0 11:18Осиё боксида уч ҳамюртимиз энг яхшилар қаторида эътироф этилди 0 10:51Богдан Гусков залда Хабиб Нурмагомедов билан кўришиб қолди + ФОТО 0 10:22Мейвезер 3 яшар неварасига Рождество учун 20 млн долларлик совға қилди 0 09:55Бугун Саудия Арабистони - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтади 0 09:34Диёра Келдиёрова Дзюдо маҳорати мактаби тарбияланувчилари билан учрашди + ФОТО 0 09:13Экология вазирлиги Шаҳрам Ғиёсовнинг айиқ билан машғулотига расмий муносабат билдирди 0 08:52Тасанно! 15 ёшли Афруза Ҳамдамова 2-ўрин эгаси билан бир хил очко жамғарди, бир неча жаҳон чемпионини мағлуб этди 0 08:31А Серия. "Интер" меҳмонда йирик ғалабага эришди 0 08:10Волейбол: 2024 йилги натижалар сарҳисоб қилинди 0 07:4918 ёшли Мурзин рапид бўйича жаҳон чемпиони! Жавоҳир Топ-6`га кирган жаҳон чемпионатида шахматчиларимиз қандай натижа қайд этишди? 0 07:28"Лацио" "Аталанта"га қарши ўйиннинг 88-дақиқасида тўп ўтказиб, ғалабани қўлдан бой берди 0

03 ноя 13:09
Янгиликлар

Бокс/ММА

Раҳматжон Рўзиохунов: "Аризамизни кўриб чиқишмаяпти"

Сербияда давом этаётган жаҳон чемпионатида кеча чорак финал баҳслари бўлиб ўтди.

-75 кг вазнли боксчимиз Саиджамшид Жафаров Таиланд вакили Випарон Жонгжохога қарши рингга чиқди. Жанг давомида катта устунликка эришган боксчимизга якунда ҳакамлар томонидан ғалаба берилмади. Терма жамоа мураббийи Раҳматжон Рўзиохунов бундай натижадан сўнг "ёрилди". 

"Ҳакамларнинг назоратчиси таиландлик эди. Мен биринчи раундда 3:2 берилганидаёқ билдим, ваҳоланки 5:0 ютаётгандик. Иккинчи раунд 3:2 ҳисобида рақибга берилди. Бу раундани ҳам ютгандик. Охирги раундда 4:1 ҳисобидаги ғалабани таиландликка беришди. 

Мен Марат акага мана бу таиландик юрибди, ҳаммасини ҳал қилиб ғалабани рақибга бериб юборишади дедим. Марат Галиевич - "Биз ютяпмиз, қандай қилиб бериб юборишади",- дедилар. Ҳа, биз ютяпмиз, лекин очкони бизга бермаяптику, бизни алдаб-алдаб учинчи раундда ҳал қиляпти. 

Яна қандай қилиш ишлаш керак? Қандай қилиб ютиш керак? Нима қилиш керак? Ҳасанбой ва Шаҳобиддинни жангида ҳам шундай қилишди. Ҳатто бизнинг "протест"имизни кўриб чиқишмаяпти. Одилжонни жангига протест бердик. Йўқ, 2:3 ҳисоби берилган, кўриб чиқилмайди дейишди. 

Ундай бўлса, бу чемпионатни умуман ўтказиш керак эмас. Нимага бизнинг жамоага бундай муносабатлигини ҳам билмайман. Биринчи кунданоқ етакчиларимизни чиқариб юборишди. Саиджамшид ютқагани йўқ. Кўпчилик протест ҳақида сўраяпти. Кўриб чиқилмаса нима кераги бор буни. 

Умумий 4 та жангимизда ҳакамлар ноҳақлик қилишди. Агар вазият шундай кетадиган бўлса, ярим финал, финал баҳслари энг осон жанглар бўлади. Энг кучсизлар чиқади ва чемпион бўлади", - деди Рўзиохунов.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

+1   
03 ноя 13:42:11
Inomjon Boltayev
бундай юраверсак хар бир чемпионатда шундай нохаклик килаверишади индамас экан деб тепкилаб ташашади кеча тепкилашдан хам баттар килишди 5 та боксчи нохоклик курбони болди Нодиржон Миразиз Шахобиддин Асадхужа ва Саиджамшид Лазизбек проста кеча мотивация улган холатда чикди Хасанбой ва Шахрам тенг келди балким сал устунлик бордир Казокларда лекин 5/0 га йутказмади 2 ласи хам 3/2 болиши мумкин хакамларни Аллох жазосини берсин Алимпиада Олимпиада шундай болди енди бу нималар килишаяпти ози Гофур Рахимов учун болаётган жараён болиши керак
+1   
03 ноя 13:32:57
Inomjon Boltayev
кеча 1 жангдан кейин протест бермай чикиб кетиш керак еди барибирам жавоб берарди биттаси
   
03 ноя 19:10:20
Nigora Mirolim Qizi
Meni bolganimda ana shu hakamlarning hammasini sochini bittalab yulardim. Musobaqadan haydavorsayam mayli edi.
   
03 ноя 15:55:07
Nasaf fc and Manchester Yunayted fc
Bunday musobaqada qatnashishnining oʻzi xato Rozi aka toʻgʻri aytadi ,,bunday musobaqalarning nima keragi bor,, adolat boʻlmasa
   
03 ноя 15:55:00
Nasaf fc and Manchester Yunayted fc
Bunday musobaqada qatnashishnining oʻzi xato Rozi aka toʻgʻri aytadi ,,bunday musobaqalarning nima keragi bor,, adolat boʻlmasa
   
03 ноя 15:28:46
Farrux Mustafoyev
Hisoblarning 100% o'ylab chiqilganligining isboti 2 raunddan keyin hisob 19-19,19-19,19-19,18-20, 18-20 bo'layotgan payt aynan nimaga 19- 19 hisobini qayd qilayotgan 3 ta hakam 1- sportchiga g'alaba beradi, nima uchun?Chunki, boshqa har qanday holatdayam 3 ta hakam 1- sportchiga g'alaba bergan taqdirdayam 2-sportchi g'alaba qozonadi ana xolos o'yin qilish anashunday bo'ladi!???????????? Nima federatsiyalarni ahmoq deb o'ylashadimi soqqaxo'r hakamlar? Aynan mana shu mavzu AIBAda ko'tarildimi yuzma- yuz rahbarlar bilan muloqotda qiziqda kutamiz????
   
03 ноя 15:17:36
Farrux Mustafoyev
Bular 100% matematik hisob kitoblar, bitta hakamni sotib olsa yetarli Misol uchun quyidagi ko'rinishdagi hisoblar ko'p qayd qilinishiga sabab nima 29/28, 29/28, 29/28, 27/30, 27/30 Bir raund oldin 19/19, 19/19,19/19, 18/20, 18/20 bir qaraganda 2- sportchi yutayapti hammasi yaxshi, lekin 3 raundda 3:2 hisob qaramsizki 1- sportchi g'olib! Bu nima nimaga doimiy hamma masalani sun'iy ravishda oxirgi raundlarga qoldirilayapti, nimaga 2 ta hakam yaqqol 2- sportchining g'alabasini ko'rsatayapti qolganlar 1- sportchining g'alabasini? Nimaga bu darajada katta farq, baholash uchun aniq mezon bormi? Bu ahvolda sportchilar nima qilishi kerak? Hammasi hakamlarga bog'liq bo'lib qolayaptiku, nechta shunday holat bor o'rganib AIBA yig'ilishida kerak bo'lsa shunga o'xshagan barcha natijalarni bekor qilish talabini AIBA a'zosi sifatida qo'ya olmaymizmi, federatsitadan javob kutamiz
   
03 ноя 15:04:10
Farrux Mustafoyev
Boshda aytganman XOQ o'zi katta davlatlarning bosimi bilan o'sha paytdagi AIBA prezidenti Rahimovga va bizga qarshi edi, AIBA XOQ talablarini bajarmaganligi sababli olimpiya o'yinlarini tashkil qilolmadi. Majbur Raximov ketdi, hozirgi AIBA rahbari XOQ qo'g'irchog'i Umar bu lavozimga saylanishidan oldin bizga qarshi gaplar qilgan, bu lavozimga u saylanganida sezgandim bizga og'ir bo'lishini...Yana bir gap yutuqqa katta pul qo'yilishi va hozirgi AIBAning past nufuzi hakamlarning bunday o'yinlar qilishiga imkon berayapti. Osonda bitta raundni yutayotgan bokschiga yozadi qolgan raundlarda o'yin qilib g'alabani stavkachiga beradi, misol uchun Saidjamshid va Shahobiddinning janglari!



< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг