UZ

Сўнгги янгиликлар

15:50"Челси" Энцо Фернандеснинг эҳтимолий трансферига захира вариантларни топиб қўйди 0 15:22Мераб Двалишвили: "Мен барча доғистонликларни ҳурмат қиламан, фақат бир кишидан ташқари" 0 15:14Расман! Фурқатбек Ёқубов Mangu Лигасининг илк чемпионлик камари учун жанг қилади (ПОСТЕР) 0 14:55"Тайёрман!". Ҳасанбой Дўсматов Бибоссиновга қарши жанг ҳақидаги саволга жавоб берди 0 14:28Бобур Қурбонов Prime FL камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил маълум + ПОСТЕР 0 14:04"Атлетико" Альваресни "Арсенал"га қанчага сотишга тайёрлиги маълум 0 13:39Таэквондочиларимиз "Taiyuan 2026 World Taekwondo Women’с Open Championships" Очиқ чемпионатида қатнашади 0 13:12Яхши хабар! Достон Бозоров Али Абдел-Азиз билан келишувга эришди 0 12:39Шара Буллетнинг Москва турниридаги янги рақиби маълум бўлди + ПОСТЕР 0 12:13"Шокдан ҳам баттар". УЕФА раҳбари Чеферин ЖЧда Балогун билан боғлиқ жанжалга муносабат билдирди 0 11:47Ислам Махачев: "Олдинда учта томошабоп ва оғир жанг кутиб турибди" 0 11:19Полина Кудерметованинг US Open 2026 саралашидаги учрашуви 68 дақиқа давом этди 0 10:49Мирафзал Ахтамов ва яна икки вакилимиз Дубайдаги ММА турнирида иштирок этади + ПОСТЕР 0 10:11Суперлига. Бугун учта қизиқарли учрашув бор 0 09:38Махачев: "Гэрри менга жиддий жанг таклиф қилди, деб бўлмайди" 0

11 май 21:00
Янгиликлар

Бокс/ММА

Раҳматжон Рўзиохунов ҳозир ўтказилаётган йиғин, хорижий терма жамоалар ва мусобақаларга тайёргарлик ҳақида гапирди

Ҳозирда Ўзбекистон терма жамоаси Тошкент вилоятининг "Янгиобод" ўқув базасида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда.

 Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати ушбу йиғин ҳақида терма жамоамиз катта мураббийи Раҳматжон Рўзиохуновнинг фикрлари билан қизиқди. 

Айни пайтда "Янгиобод" ўқув базасида навбатдаги йиғинни ўтказяпмиз. Бу ерда бир неча хорижий мамлакат терма жамоалари билан бирга шуғулланмоқдамиз. Ушбу йиғин орқали Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўтказиладиган Осиё чемпионатига ҳозирлик кўрмоқдамиз. 

Йиғинда шунингдек Озарбайжон, Иордания, Эрон ва Жазоир терма жамоалари ҳам иштирок этишмоқда. 

Ҳозирги пайтда йигитларимизнинг ҳолати яхши. Энг асосийси жароҳатлар йўқ. Барчаси режа асосида кечмоқда. Асосий мақсадимиз - Олимпиадада муносиб иштирок этиш. Яқинлашиб келаётган Осиё чемпионатида боксчиларимизни яна бир маротаба синовдан ўтказиб оламиз ва Олимпиадагача барча камчиликларни бартараф этамиз. 

Ҳозир давом этаётган йиғин меҳмонларда илиқ таассурот қолдирмоқда. Эронликлар илк маротаба ўқув-машғулот йиғини олиб бориш учун Ўзбекистонга келишди. Ушбу йиғин уларга манзур келди ва кейинги сафар каттароқ делегация билан мамлакатимизга келишларини айтишди. Иордания эса бунгача юртимизда йиғин олиб боришга улгурган. Аввалги йиғинда улар ўзлари учун фойдали жиҳатларни олишган экан, яна юртимизга келишди ва айни пайтда асосий таркиб боксчилари билан Олимпиадага тайёрланишмоқда. 

Озарбайжон терма жамоаси ҳам икки ёки учинчи маротаба Ўзбекистонда ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. Улар ҳозирда Франциядаги лицензион турнирга қизғин тайёргарлик кўришмоқда. Шу ерда йиғин олиб бориб, тўғри Франциядаги Европа лицензион турнирига йўл олишади", - деди Раҳматжон Рўзиохунов. 

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати


Рейтинг:    

Фикрлар

   
12 май 03:56:04
Farhod_ bek1990
Sanjar Tursunov, Fanat Qahramonov umuman tarkibga tortmaydiku. Bu ikkisidan iltimos agar salgina mustaqil vatanimizni sevishsa tanka surib joyni zaynit qilmasdan havaskor boksdan ketishsin. Axir hamma biladiku O'zbekistonda bu ikkisidan kuchli bokschilarimiz ko'bligini.
SANJAR TURSUNOV OUT.
FANAT QAHRAMONOV OUT.
   
12 май 03:55:42
NODIR_BEK
Ассалому алейкум хурматли админлар. Барчангизни рузаю рамазон ойи б.н табриклаб коламан. Сизлардан илтимос Бектемир Меликузиев хакида маьлумот беринглар. Четлатиш факат хаваскор бокс учунми проф боксда фаолиятини давом эттирадими. Шулар хакида маьлумот беринглар . Олдиндан катта Рахмат.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг