UZ

Сўнгги янгиликлар

10:06Эркин курашчиларимиз Жаҳон чемпионатини медалсиз якунлашди 0 09:35Богдан Гусковнинг навбатдаги рақиби, жанг санаси ва манзили маълум + ПОСТЕР 0 09:04Усик кейинги жанги бўйича қарор қабул қилди ва рақибини айтди 0 08:23"Тоттенхэм" "Реал" ва "Барселона"га Порронинг нархини эълон қилди 0 07:42MMA юлдузларининг Мойкано - Нолан жангига муносабати: "Жангни ҳакам ютиб берди" 0 07:01"Алекс учинчи чемпионлик камарини қўлга кирита олади" - UFC собиқ чемпиони 0 22:02Ян ММА тарихидаги уч буюк жангчини айтди 0 21:16"Башакшеҳир" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаевдан гол + ВИДЕО 0 20:04Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди 0 19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0

02 мар 10:31
Янгиликлар

Бокс/ММА

Рамзан Кадиров UFC жангчиларига мурожаат қилди

Теглар :  Рамзан Кадиров
Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Кадиров UFC Fight Night 186 мусобақасида иштирок этган Россиянинг "Ахмат" клуби вакиллари Магомед Анкалаев ва Максим Гришиннинг чиқишларига изоҳ берди.

"Дўстлар, куни кеча Лас-Вегасда аралаш яккакурашлар бўйича UFC Fight Night 186 мусобақаси бўлиб ўтди ва ҳакамларнинг ғалати қарорлари кўплаб ММА мухлисларининг норозилигига сабаб бўлди", - деб ёзади Чеченистон раҳбари Инстаграм саҳифасида.

"Ҳакамларнинг мантиқсиз, изоҳлаб бўлмайдиган қарорлари спортдаги асосий муаммо бўлган ва бўлиб қолмоқда. Масалан, Чеченистоннинг таниқли "Ахмат" клуби вакили Максим Гришин америкалик рақиби Дастин Жакобидан анча кучли эди. Бизнинг жангчимиз тик турган ҳолда уни ортда қолдирди, ҳатто икки марта йиқитди ҳам. Шу билан бирга Максимнинг ўзи уч раунд давомида жиддий зарар кўрмади. Аммо, ҳакамлар бошқача қарор қабул қилишди ва ғалабани маҳаллий спортчига беришди.

Максимга барибир айтмоқчиманки, у барчамиз учун ушбу жанг ғолиби ва енгил вазнда тоифасида чемпион! Биз октогонда содир бўлган ҳамма нарсани кўрдик, сиз энг яхши ММА жангчиси эдингиз ва шундай бўлиб қоласиз!”

“Мусобақа доирасида "Ахмат" клубининг яна бир вакили Магомед Анкалаев ўз чиқишларини намойиш этди. У турнирнинг Никита Криловга қарши кечган асосий жангда чиройли ғалабани қўлга киритди ва буни одатдаги ажойиб услубда амалга оширди. Магомед, биз сиз учун чин дилдан хурсандмиз, ғалабангиз билан табриклаймиз!”

"Умуман олганда, ҳар иккала жангчимиз октогонда ўзларининг мукаммал жисмоний имкониятларини, яхши қобилият ва техникаларини намойиш этишди. Аммо. афсуски, бу ҳар доим баъзи тоифа ҳакамлар учун етарли эмас".

“Спортчиларимизнинг турнирдаги ишончли иштироклари билан табриклайман. Ишoнчим комилки, уларни ўз йўналишларида ёрқин саҳифалар кутмоқда. Шунингдек, мен уларни пухта тайёрлагани учун "Ахмат" BC бошқаруви ва мураббийлар штабига ўз миннатдорчилигимни билдираман. АХМАТ-POWER!!!”, - дея сўзларига якун ясади Кадиров.

Эслатиб ўтамиз, Магомед Анкалаев UFCда кетма-кет олтита ғалабага эришган ,Максим Гришин эса ташкилот байроғи остида учта жангда икки марта мағлуб бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг