09 сен 12:03
Янгиликлар
Футбол

Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди
АПЛнинг 3-туридан сўнг илк истеъфо содир бўлди.
"Ноттингем Форест" бош мураббийи Эшпириту Санту жамоани тарк этди. Истеъфога португалиялик мураббийнинг жамоа эгаси билан келишмовчилиги сабаб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Санту июн ойида жамоа билан янги шартнома имзолаганди. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжаллаганди. "Ноттингем" айни вақтда АПЛда 4 очко билан турнир жадвалининг 10-поғонасида кетмоқда
Ҳавола :
Манба : championat.asia
Фикрлар