UZ

Сўнгги янгиликлар

16:17Суперлига. Бугун янги турга старт берилади 0 15:46Икки ҳафтадан кейин Чимаев ва Бёрнс ўртасида реванш ўтказилади + ПОСТЕР 0 15:12ИНТЕРВЬЮ. Дунёнинг энг кучли лигасига ўтиш арафасидаги "ОҚ БЎРИ" — Хотамбек Бойназаров 0 14:40Рўзибоев — Пейж: Октагонда ким ўз ўйинини ўтказа олади? (мутолаа учун) 0 14:16Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ҳиндистонга қарши майдонга тушади 0 13:44Махачевнинг мураббийи шогирдининг октагонга қайтиш муддатини маълум қилди 0 13:13Дана Уайт Жастин Гэтжининг танаффус олиш қарори ҳақида гапирди 0 12:43Перейранинг синглиси ONE FC тарихидаги энг ёш чемпионга қарши жанг қилади 0 12:18"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси жамоани тарк этди 0 11:49Жавоҳир Синдаров Гукешнинг ғалабани жўшқин нишонлаганига муносабат билдирди 0 11:21US Open 2026 учинчи даврасига етиб келган Раҳимова яхшигина мукофот пули ва рейтинг очкоси ишлаб олди 0 10:55Шауб Нурмагомедовнинг мағлубияти ҳақида: "Навбат Махачевга!" 0 10:28Рафинья, Беллингем, Обамеянг, Баэна ва Теналья Ла Лигада ойнинг энг яхши ўйинчиси совринига номзод сифатида кўрсатилди 0 09:56Сонг Нурмагомедов устидан қозонилган ғалаба тасодифий эмаслигини исботлади 0 09:27Dana White's Contender Series 4-ҳафта натижалари: беш нафар жангчи UFC билан шартнома имзолади 0

29 май 12:50
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман. Деонтей Уайлдер реванш жангида рингга чиқади

Профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида WBC йўналиши чемпиони Деонтей Уайлдернинг навбатдаги рақиби маълум бўлди.

Бу маълумотни жаҳон чемпионининг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида тасдиқлади. Уайлдер кубалик Луис Ортисга қарши реванш жангида рингга кўтарилади. 

"Барча мухлисларимга муҳим хабарни эълон қилмоқчиман. Кейинги жангим Луис Ортисга қарши бўлиб ўтади. Биз иккимиз ҳам реванш жанги шартномасига имзо чекдик. Жой манзили ва санаси тез кунда эълон қилинади", - дея Твиттер саҳифасида хабар қолдирган Уайлдер. 

Эслатиб ўтамиз, Уайлдер ва Ортис ўртасидаги илк жанг 2018 йилнинг март ойида ўтказилганди. Еттинчи раундда Деонтей нокдаун ҳолатига тушиб қолган ва зўр-базўр нокаутдан чиқиб кетганди. Ўнинчи раундда эса иккита нокдаундан сўнг рефери жангни тўхтатиб, Уайлдернинг ғалабасини таъминлаган эди. Ўшанда Деонтейнинг гонорари 2,5 млн, Ортисники эса 500 000 долларни ташкил қилганди.

Los Angeles Times нашри томонидан берилган, лекин тасдиқланмаган маълумотларга қараганда, реванш жанги сентябрь ойида Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтади. Ҳозирча Staples Center аренасида 7 ва 28 сентябрь кунлари бўш турибди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг