UZ

Сўнгги янгиликлар

20:03Нурсултон Рўзибоев россиялик Андрей Пуляевни "ухлатиб қўйди" 0 19:008 нафар ўзбекистонлик ММА усталари Octagon 88 турнирида жанг қилишади ОНЛАЙН 0 18:28Нурсултон Рўзибоев жанг қиладиган UFC Baku турниридан ОНЛАЙН 0 17:31Анвар Анваровдан навбатдаги рекорд 0 16:55Жервонта Дэвис "таътилдаги чемпион" деб эълон қилинди, WBA камари учун кимлар жанг қилиши маълум 0 16:21ЖЧ-2026. 66 та ўйиндан 18 тасида йирик ҳисоб. Бу нимадан далолат? 0 15:49Оқ уйдаги UFC турнири - MMA тарихидаги энг кўп томоша қилинган тадбир! 0 15:16Махачев ва Гэрри иштирокидаги UFC 330 турнирига яна тўртта жанг қўшилди 0 14:47Тўртинчи ракеткани мағлуб этган Султонов 1/2 финалга чиқди 0 14:16МЮ "Реал" ярим ҳимоячисини энг кўп маош олувчи футболчига айлантиришга тайёр 0 13:44Номдор рақибларини мағлуб этган Шаҳрам Аҳадов Qingdao Grand Prix 2026 турнири финалида! 0 13:13"Ҳали "сўнгги рақсим" бўлади". Александр Усик барча камарларини вакант қолдирди 0 12:39Байрам муборак, азиз ҳамкасблар! 0 11:58Бугун Нурсултон Рўзибоев UFC Baku турнирида жанг қилади (жанг вақти + трансляция) 0 10:177 та тўп фарқи? Учинчи ўриндагиларнинг ҳолати қандай? 0

09 июн 08:04
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман. Фазлиддин Ғоибназаровнинг 26 июнь кунги жанги тасдиқланди

Ҳаваскор боксда Рио Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров профессионал боксдаги навбатдаги жангини АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтказади.

Одатда биринчи яримўрта вазн (63,5 кг) тоифасида фаолиятини олиб борган Фазлидин (9-1, 5 КО) 26 июнь куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида ташкил этиладиган бокс оқшомида рингга кўтарилади. 

Чарм қўлқоп устамизнинг бизга хабар беришича, Ғоибназаров шу куни яримўрта вазн (66,7 кг) тоифасида жанг ўтказади ва унинг рақиби мағлубият нималигини билмай келаётган америкалик Куинтон Рэнделл (8-0, 2 КО) бўлади. 

Аввал хабар берганимиздек, Фазлиддин Ғоибназаров украиналик собиқ жаҳон чемпиони Василий Ломаченко ҳамда япониялик Масайоши Накатани бокс оқшомининг андеркардида рингга чиқади. Айни пайтда боксчимиз Тошкентда мураббийи Аброр Турсунпўлатов қўл остида сўнгги машғулотини ўтказяпти. 

Маълумот учунм, Фазлиддин Ғоибназаров шу кунгача проф боксда 10 та жанг ўтказиб, уларнинг 9 тасида ғалаба қозонган (5 та нокаут), 1 маротаба мағлубиятга учраган. Охирги жангини 5 декабрь куни арманистонлик Манук Диланянга қарши ўтказиб, рақибини 8 раундлик жангда очколар эвазига мағлуб этганди.

Унинг рақиби эса профессионал боксда саккизта жангда иштирок этиб, барчасида ғалаба қозонган. Ҳисобида иккита нокаутли ғалаба бор. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг