UZ

Сўнгги янгиликлар

12:35Сув спорт турлари бўйича Осиё чемпионати: уч спортчимиз учта медаль тақдим этди 0 12:14"Келишувга эришилди, шартнома имзоланди, етказилди" — Макгрегор Оқ уйдаги жанги ҳақида хабар берди 0 11:53EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод? 0 11:32Дзюдочиларимиз III "МДҲ ўйинлари"га жўнаб кетишди 0 11:11Баҳодир Жалолов навбатдаги жанги учун тайёргарликнинг сўнгги босқичини ўтказяпти (ФОТО) 0 10:50Бокс бўйича IBA Жаҳон чемпионати манзили, муддати ва мукофот пуллари эълон қилинди 0 10:29ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Монако" майдонида сўнгги дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди 0 10:08Мужибилло Турсуновнинг WBC Гран-приси 1/2 финалидаги жанг санаси маълум (ПОСТЕР) 0 09:47Расман! Белал Муҳаммаднинг жанги ҳам эълон қилди 0 09:26Жасур Хўжаев Жаҳон чемпиони! 0 09:05ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди 0 08:44Расман! Арман Царукяннинг навбатдаги жанги тасдиқланди + ПОСТЕР 0 08:23Расман! UFC Рамазон Темировни допинг учун қанча муддатга четлатгани маълум бўлди 0 08:02Жаҳон чемпионатига йўл олган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси таркиби билан танишинг 0 20:45ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади 0

08 дек 12:48
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман. Ковалёв - Альварес 2 жангининг қачон ўтказилиши маълум

Профессионал бокснинг ярим оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Сергей Ковалёв Элейдер Альваресдан реванш олишга уриниб кўради.

Россиялик боксчи 2 февраль куни АҚШнинг Техас шаҳри Фриско шаҳрида амалдаги WBO чемпиони Элейдер Альваресга қарши рингга кўтарилади. Бу маълумотни Top Rank промоутерлик компанияси расман тасдиқлади. 

Эслатиб ўтамиз, бу икки боксчи ўртасидаги илк жанг шу йилнинг август ойида ўтказилганди. Ўшанда Альварес WBO чемпиони бўлиб турган Ковалёвни еттинчи раундда техник нокаутга учратиб, ўз ғалабасини тантана қилган эди. 

Маълумот учун, Сергей Ковалёв ўзбекистонлик мураббий Аброр Турсунпўлатов қўл остида ўз машғулотларини ўтказиб келади. Бу мутахассис Фазлиддин Ғоибназаровнинг мураббийи ҳисобланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
08 дек 22:24:17
Angren.
Bek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Аброр Турсунпўлатов билан ҳамкорликни тўхтатганига анча бўлди шекилли. Чунки айнан Элейдер Альваресга қарши ўтказилган жангдаги мағлубиятга Россиялик экспертлар томонидан Турсунпўлатов бош айбдор сифатида кўрсатилган.
Тугри такидладингиз, маглубиятдан Сунг Турсунпулатов бн хамкорлик тугатилган. Турсунпулатовнинг узи хам Кавалёв кулкопларини михга илиши кераклиги хакида такидлаб утганди.
   
08 дек 15:01:41
Bek
Аброр Турсунпўлатов билан ҳамкорликни тўхтатганига анча бўлди шекилли. Чунки айнан Элейдер Альваресга қарши ўтказилган жангдаги мағлубиятга Россиялик экспертлар томонидан Турсунпўлатов бош айбдор сифатида кўрсатилган.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг