20 май 19:54
Янгиликлар
Расман! Mangu 3 турнирининг марказий жанги маълум бўлди (ПОСТЕР)
6 июнь куни Mangu MMA Лигаси қўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрида ўзининг учинчи турнирини ўтказади.
"Динамо" стадионида бўлиб ўтадиган мусобақанинг марказий жангида ярим ўрта вазн тоифасида UAE Warriors Лигаси чемпиони, ҳамюртимиз Хотамбек Бойназаров португалиялик Ренжел де Сага қарши баҳс олиб боради.
Маълумот учун, Хотамбек фаолиятида 13 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Ренжел де Са ҳисобида эса 16 та ғалаба ва 5 та мағлубият бор.

Ҳавола :
Манба : Mangu MMA
Фикрлар