UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00Пара пауэрлифтингчиларимиз Ислом бирдамлиги ўйинларида иштирок этади 0 17:39Ўзбекистон от спортида янги саҳифа — Бекзод Қурбонов Техасдаги Жаҳон кубоги финалида иштирок этади! 0 17:18Жейк Пол ва Энтони Жошуанинг жанг орқали қанча гонорар ишлаб олиши маълум 0 16:57"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди 0 16:36Шоҳжаҳон Эргашевнинг Salita промоутерлик компанияси билан ҳамкорлиги якунланди (ФОТО) 0 16:15FIDE аёллар ўртасидаги жамоавий Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон қайси гуруҳдан жой олди? 0 15:54Фомин Баҳрайн турнири финалида ўйнайди 0 15:33Англия терма жамоаси сардори ЖЧ-2026 фаворитлари ҳақида гапирди 0 15:12Руслан Абдуллаев ва Бектемир Мелиқўзиев АҚШга жўнаб кетди + ФОТО 0 14:51Ислам Махачев — икки вазнда UFC чемпиони бўлган тарихдаги 11-жангчи! 0 14:30Муроджон Аҳмадалиев кейинги жангини қачон ўтказиши мумкинлигини очиқлади (ВИДЕО) 0 14:09U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти тасдиқланди 0 13:48ATP Finals. Янник Синнер финалда! 0 13:27"Ухлатиб қўярдим". Илия Топурия — Ислам Махачевнинг ғалабаси ҳақида 0 13:06Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи куни ҳам 6 та вазнда ғолиблар аниқланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

30 май 08:47
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман! Тони Фергюсоннинг навбатдаги жанг тасдиқланди + ПОСТЕР

Енгил вазнда собиқ вақтинчалик UFC чемпиони Тони Фергюсон сўнгги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўради.

Кетма-кет 7 та жангда мағлубиятга учраган Эл-Кукуй ёқимсиз серияни бузишга уриниб кўради. Америкалик тажрибали аралаш яккакураш устаси 3 август куни БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида ташкил этиладиган UFC Fight Night турнирида Майкл Кьезага қарши октагонга чиқади. Бу жангни UFC раҳбари Дана Уайтнинг ўзи расман тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, Тони ўтган йилнинг декабрь ойида ўтган UFC 296 турнирида англиялик Пэдди Пимблеттга очколар ҳисобига кўра имкониятни бой бериб қўйганди. Бу Фергюсон учун кетма-кет қабул қилиб олинган еттинчи мағлубият бўлган эди.  

Тони Фергюсон ММАдаги фаолияти давомида 26 ғалаба ва 10 мағлубият қайд этган. Унинг бўлажак рақиби Майкл Кьеза эса охирги жангини ўтган йилнинг июль ойида UFC 291 турнири доирасида Кевин Холландга қарши ўтказганди. Ўшанда Кевин биринчи раунднинг ўзидаёқ Кьезани бўғиш усули билан таслим этган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг