UZ

Сўнгги янгиликлар

08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0

17 июл 16:16
Янгиликлар

Футбол

Расмий хабар: Шоҳбоз Умаров БАТЭ билан шартнома тузди

"Энергетик-БГУ" сафида ўйнаётган ўзбекистонлик футболчи Шоҳбоз Умаров фаолиятини БАТЭда давом эттиради.

Музокаралар деярли якунланиб қолгани ҳақда кеча сайтимизда хабар берган эдик.

21 ёшли футболчи БАТЭ сафига иккинчи трансфер ойнаси вақтида (15-28 сентябрь) кўчиб ўтиши мумкин. Шундай бўлса Умаров клуб сафида Европа лигасининг янги мавсумида иштирок этади. Агар БАТЭ бу опцияни фаоллаштирмаса ҳамюртимиз янги клуби сафига 1 январь куни қўшилади. Бу ҳақда БАТЭ клуби расмий сайти хабар берди.

Шоҳбоз Умаров 1999 йил 9 март куни Бўка шаҳрида туғилган. "Пахтакор" клуби мактаби тарбияланувчиси. Биринчи мураббийи - Руслан Алимович Гамадеев. Бу мавсум Умаров "Энергетик-БГУ" сафида ҳозирга қадар 17та ўйинда майдонга тушди ва 2та гол урди.

Маълумот учун, БАТЭ клуби 1996 йил ташкил топган ва 15 карра мамлакат чемпиони, 4 марта мамлакат кубоги соҳиби ва 7 марта Беларусь Суперкубоги соҳиби бўлган.



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг