UZ

Сўнгги янгиликлар

19:26Тўрабек Хабибуллаев ҳам Арманистондаги турнир финалига йўл олди 0 18:40Марк ван Боммел Бельгия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди 0 18:04FIDE президенти Европа Иттифоқи санкцияларига тушди ва ваколатларини вақтинча тўхтатди 0 17:32Стол теннисчиларимиз “WTT Youth Contender” турнирида 4 та медални қўлга киритишди 0 16:45Гусков: "Анкалаев ҳам оддий инсон" 0 16:00Расман: Юрген Клопп — Германия терма жамоаси янги бош мураббийи 0 15:10Гусков ҳам, Темиров ҳам ўз вазнида. UFC Fight Night 282 турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 14:26Мария Тимофеева дунёнинг 40-ракеткаси олдида ожиз қолди 0 13:45Гусков нокаут қилиши мумкин - Анкалаев шундай фикрда! 0 12:29ЖЧ-2026нинг энг яхши футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқиши мумкин 0 11:54Богдан Гусков: "Бу нарсаларнинг ҳеч бири мен учун янгилик эмас" 0 11:09Россиядан маҳаллийлаштирилган икки фигурали учувчимиз Хитой Гран-присида иштирок этади 0 10:25Анкалаев Гусков устидан ғалаба қозонса, кейинги тақдири қандай кечишини тахмин қилди 0 09:42Мориясу 2027 йилда Япония терма жамоаси бош мураббийлигини тарк этади. Янги бош мураббий номи ҳам маълум 0 09:04Мовсар Евлоев ACBJJ билан шартнома имзолади 0

08 фев 19:40
Янгиликлар

Футбол

Равшан Эрматов ЎФАда қолдими? Бу ҳақида расмий маълумот берилди

Теглар :  Равшан Эрматов
Бугун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Абдужаббор Абдусатторович Абдувоҳидов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуқаҳҳорович Абдуҳакимов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти ва ходимлари иштирок этишди. 

Йиғилишга раислик қилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.Абдувоҳидов сўнгги йилларда юртимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштиришга қаратилган кенг ислоҳотлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлади. Шу билан бирга мазкур соҳа тараққиётини янги босқичга олиб чиқиш, айниқса аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлашда оммавий спорт тарғиботини янада кучайтириш зарурлигига урғу қаратилди. Ушбу вазифаларни амалга ошириш мақсадида вазирлик раҳбариятида ташкилий ўзгаришлар юз берганлиги маълум қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус қарори билан Ирматов Равшан Сайфиддинович жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари, Шукуров Элбек Ҳабибуллаевич эса жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

Равшан Ирматов – 1977 йил 9 августда Тошкент шаҳрида туғилган. 1995-1999 йилларда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти (ҳозирги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети)да таҳсил олган. Р.Ирматов ўзининг меҳнат фаолиятини Республика олий спорт футбол мактабида мураббий сифатида бошлаб, кейинчалик “Чиғатой” футбол олий спорт маҳорати мактаби мураббийи, Ўзбекистон футбол федерацияси халқаро маркази мураббийи, 2004-2010 йилларда эса футбол бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби мураббийи, 2010 йилдан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети “Футбол назарияси ва услубияти” кафедраси катта ўқитувчиси, 2019 йилдан ҳозирга қадар Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти лавозимларида ишлаган. 

Равшан Сайфиддиновичнинг мамлакат футболи ривожи йўлидаги улкан хизматлари ҳукуматимиз томонидан муносиб эътироф этилган ҳолда 2010 йилда “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони, 2014 йилда “Эл-юрт ҳурмати” ордени, 2015 йилда эса “Буюк хизматлари учун” орденлари билан тақдирланган.

Таъкидлаш жоиз, Равшан Ирматов бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти сифатида фаолият олиб боради.

Элбек Шукуров – 1988 йил 18 мартда Тошкент шаҳрида туғилган. 2005-2009 йилларда Тошкент давлат аграр университетида таҳсил олган. Меҳнат фаолиятини 2009 йил “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши Халқаро муносабатлар, спорт ва ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўлими бош мутахассиси сифатида бошлаган. Сўнгра “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши Халқаро алоқалар бўлими мудири, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари, кейинчалик раиси, 2015-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг аъзоси, 2018 йилдан ҳозирга қадар Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Э.Шукуровнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиёти йўлидаги хизматлари ҳукуматимизнинг юксак эътирофига сазовор бўлиб, 2017 йилда “Дўстлик” ордени билан мукофотланган.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги жамоаси Р.Ирматов ҳамда Э.Шукуровларни масъулиятли лавозимларга тайинланганлиги билан муборакбод этади. Шунингдек, вазирликда самарали фаолият олиб борган вазирнинг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов ҳамда вазир ўринбосари Шариф Мўминжоновларга келгуси фаолиятларида омад ва муваффақиятлар тилайди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати 

Рейтинг: -3   

Фикрлар

   
08 фев 20:08:46
Nuriddin 77
Olamsport sayti adminlari Shoxjahon Ergashev bilan suhbatni kòrdik.Silar katta ketib yòllangan savollar Shoxga beriladi deb karilladinglar adashmasam 34 fikrdan bor yòģi 3-4 ta savol berildi holos aslida 1 soatcha bòlgan suhbati manosiga tushunmadim Shohjahon 1 soat sabr qilinglar kutinglardan boshqa narsa aytmadi.Shox bilan gaplashgan muhbirgayam qoyil qolmadim sal jonli qòrqmasdan savol bermiydimi.Shunchalik saviyalaring pastmi ahir 15 tacha bersa bòladigan savol boredi va bu bizga qiziq edi.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг