24 май 00:06
Янгиликлар
Бокс/ММА
Ричард Торресни чуқур нокаут ҳолатига туширишди
Мисрнинг Гиза шаҳрида катта профессионал бокс оқшоми ўтказилмоқда.
Турнир доирасида супероғир вазнли америкалик боксчи, Баҳодир Жалоловнинг ҳаваскор боксдаги собиқ рақиби Ричард Торрес кубалик Фрэнк Санчесга қарши рингга кўтарилди.
12 раундга мўлжалланган жанг 2-раунддаёқ ўз якунига етди. Кубалик Фрэнк Санчес жуда кучли ўнг қўл зарбаси билан Торресни рингга қулатди ва нокаут эвазига ғалаба қозонди.
Шу тариқа, энди Санчес супероғир вазн тоифасида IBF камари учун мажбурий даъвогарга айланди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар