10 май 07:16
Янгиликлар
Теннис
Рим "Мастерс". Грунт қироли Рафаэль Надаль деярли 3 соатлик учрашув ўтказди
Шу кунларда Италия пойтахти теннис бўйича "Мастерс" сериясига кирувчи турнирга мезбонлик қилмоқда.
ATP рейтингида 305-поғонада бораётган Рафаэль Надаль мусобақанинг илк даврасида дунёнинг 108-ракеткаси бўлиб турган бельгиялик Зизу Бергс устидан иродали ғалабага эришди - 4/6, 6/3, 6/4. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви бўлди.
Икки соату 53 дақиқа давом этган баҳсда грунт қироли бўлган Надаль 2, Бергс эса 6 та эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар иккала теннисчида ҳам 4 тадан бўлди. Рафа 4, Зизу 2 та брейкка эришган. Internazionali BNL d'Italia турнирининг 10 карра чемпиони бўлган Надаль иккинчи босқичда польшалик Хуберт Гуркачга қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар