UZ

Сўнгги янгиликлар

16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0 20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0

28 май 08:27
Янгиликлар

Теннис

“Ролан Гаррос”. Амалдаги чемпион илк даврадаёқ мағлуб бўлди, бунақаси сўнгги бор 13 йил олдин кузатилганди

Франция пойтахти Париж шаҳрида теннис бўйича “Катта Дубулға” туркумига кирувчи “Ролан Гаррос” турнирининг асосий тўр баҳслари давом этмоқда.

Хотин-қиз теннисчилар мусобақасининг илк даврасидаёқ кутилмаган натижа кузатилди. Турнирнинг амалдаги ғолибаси дунёнинг бешинчи ракеткаси Елена Остапенко чемпионлик ҳимоясининг биринчи учрашувидаёқ мағлубиятга учради. 

Латвиялик теннисчи дунё рейтингида 66-ўринни эгаллаб турган украиналик Катерина Козловага 5:7, 3:6 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақа билан жуда эрта хайрлашди. 

Бу билан 20 ёшли Остапенко амалдаги чемпион сифатида биринчи даврада мағлубиятга учраган иккинчи теннисчига айланди. 2005 йили россиялик Анастасия Мискина ҳам чемпионлик ҳимоясининг илк баҳсида ютқазиб қўйганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг