UZ

Сўнгги янгиликлар

17:20Нурсултон Рўзибоевга мағлуб бўлган рус жангчисига янги рақиб берилди (ПОСТЕР) 0 16:43Расман: Диёр Имомхўжаев яна 4 йил ПФЛни бошқаради 0 16:14Мурат Гассиевнинг Баходир Жалолов билан жанг бўйича позицияси маълум бўлди 0 15:45Икки нафар ёш курашчимиз жаҳон чемпионатида совриндор бўлишди 0 15:18Қозоғистон ўзбекистонлик ММА жангчисини халқаро қидирувга берди 0 14:532026/27 йилги мавсумда дунёнинг энг қиммат 10 та футбол клуби номи маълум қилинди 0 14:19Энтони Жошуа - Тайсон Фьюри жанги қаерда ва қачон ўтказилиши айтилди 0 13:42Шон О`Мэлли танаффус олди: "Бир муддат кутиб тураман" 0 13:13Хамзат Чимаев UFC`га мурожаат қилди: "Нимани кутяпмиз?" 0 12:41"Ал Ҳилол" Англия терма жамоаси аъзосига 45 миллион фунт таклиф қилди 0 12:18Жо Роган Махачевга Йен Гэрри билан бўлган жангдан сўнг маслаҳат берди 0 11:43Кормье Нурмагомедовга: "Вақтни беҳуда сарфлашни бас қил" 0 11:17Пара академик эшкак эшувчиларимиз Жаҳон чемпионатида иштирок этади 0 10:46ESPN талқинига кўра дунёнинг энг яхши ҳужумкор ярим ҳимоячиси аниқланди. Беллингем – 2, Шерки – 4, Мактоминей – 8-ўринда! 0 10:20Махачевнинг мураббийи: "Ислам Хабибдан ўзиб кетди" 0

21 май 09:49
Янгиликлар

Теннис

"Ролан Гаррос". Полина Кудерметова cаралашнинг финалига чиқди

Ўзбекистоннинг учинчи ракеткаси Полина Кудерметова Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтказилаётган "Катта Дубулға" туркумига кирувчи "Ролан Гаррос 2026" турнирининг саралаш баҳсларидаги муваффақиятли иштирокини давом эттирди.

Саралаш турнирида 16-рақам остида таснифланган Кудерметова илк даврада нидерландиялик Анук Коэвермансни 6/1, 7/5(5) ҳисобида мағлубиятга учратганди. Кеча тунда ўтган 1/2 финал учрашувида эса болгариялик Виктория Томова қийинчилик билан таслим этилди - 7/6(2), 6/7(5), 6/3. 

Икки соату 14 дақиқа давом этган баҳсда 7 та эйс зарбасини амалга ошириб, 11 та қўшхатога йўл қўйди. Томовада эйс зарбалар бўлмади, қўшхатолари эса 6 тани ташкил қилди. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган иккинчи учрашуви бўлди. Ўтган йили октябрда Хитой турниридаги илк баҳсда ҳам Полина Викториядан устун келганди. 

Таққослаш учун, Полина WTA рейтингида 125, Томова 161-ўринни эгаллаб турибди. Эртага Кудерметова саралашнинг финал учрашувида дунёнинг 148-ракеткаси бўлиб турган хитойлик Ван Сиюйга қарши кортга чиқади. Ушбу учрашув 22 май куни бизнинг вақт билан соат 14:00га белгиланган. Саралаш турнирида 30-рақам остида таснифланган Ван 1/2 финалда австралиялик Стром Хантерни 6/2, 7/5 ҳисобида енгди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг