05 июн 08:39
Янгиликлар
Теннис

Roland Garros. Карлос Алькаразнинг муваффақиятли юриши давом этади
Франция пойтахтида бўлиб ўтаётган теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнир ўзининг кизғин палласига кирмоқда.
Сайёрамизнинг биринчи ракеткаси испаниялик Карлос Алькараз мусобақанинг тўртинчи давра баҳсида АТР рейтингида 18-ўринни эгаллаб турган италиялик Лоренцо Музеттини 3 сетда мағлуб этди - 6/3, 6/2, 6/2.
Учрашув 2 соату 11 дақиқа давом этди. Ушбу ғалаба орқали Алькараз Мезетти билан ўзаро учрашувларда олдинга чиқиб олди-2:1.
Энди испаниялик теннисчи чорак финал баҳсида грециялик Стефанос Циципасга қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : gotennis.ru
Фикрлар