UZ

Сўнгги янгиликлар

17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0 12:11Махачев Усман ва Мераб можароси ҳақида: "Бизнинг йигитлар нотўғри иш қилди, деб ҳисобламайман" 0 11:40Тошкент Жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказди 0 11:09Гукеш ва Синдаров иштирокида ўтган матбуот анжумани тўлиқ ҳолатда — гроссмейстерлар нималар дейишди? 0 10:38Элит ОЧЛ. Бугун жамоаларимиз Саудия Арабистони клубларига қарши баҳс олиб боради 0 10:07Мукофот жамғармаси салкам 16 млн доллар бўлган Якуний ATP турнири якунланди 0

08 июл 17:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

Роландо Ромеро ўз камарини Теофимо Лопесдан ҳимоя қилади

WBA йўналиши ярим ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони Роландо "Ролли" Ромеро навбатдаги жангини америкалик машҳур боксчи Теофимо Лопесга қарши ўтказади.

Расман тасдиқланган маълумотларга кўра, чемпионлик жанги 22 август куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги T-Mobile Arena мажмуасида бўлиб ўтади. 

Жангда Ромеро ўзининг WBA чемпионлик камарини илк бор ҳимоя қилади.

Ромеро (17 ғалаба, 2 мағлубият, 13 нокаут) сўнгги марта 2025 йил май ойида Райан Гарсияни мағлуб этиб, WBA чемпионлик камарини қўлга киритган эди. Кейинчалик ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов, филиппинлик Мэнни Пакьяо ва АҚШ вакили Девин Хэйнига қарши эҳтимолий жанглар муҳокама қилинган бўлса-да, томонлар келишувга эриша олмаган.

Унинг рақиби Теофимо Лопес (22 ғалаба, 2 мағлубият, 13 нокаут) эса жорий йил бошида Шакур Стивенсонга имкониятни бой бериб, WBO чемпионлик камаридан маҳрум бўлган. Энди Лопес фаолиятида учинчи вазн тоифасида жаҳон чемпионига айланиш имконияти учун рингга чиқади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг