UZ

Сўнгги янгиликлар

18:48"Уни нафақага кузатаман" - Пэдди Пимблетт Топурия билан жанг қилишни истамоқда 0 18:19"Мен Умар ва Усманнинг катта мухлиси эдим..." - Саба Лазишвили 0 17:40"Учрашиб, ҳаммасини муҳокама қилишимиз мумкин". Мераб Двалишвили Ислам Махачевга мурожаат қилди 0 17:17Абдуқодир Ҳусановнинг нархи Саудия Арабистони терма жамоасининг барча футболчилари қийматидан юқори 0 16:48Махачқалъада самбо бўйича Россия чемпионати совриндори отиб кетилди. Нималар маълум? 0 16:19Мераб Двалишвили: «Усман ва Умар эркак эмас» 0 15:45Асламжон Ортиқов чемпионлик реванши олдидан ўтган жангдаги хатосини эслади 0 15:17Почеттино АҚШ терма жамоаси ярим ҳимоячисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи 0 14:46Олти ой ўрнига олти кун! Нурмагомедовларни қамоқдан Хабиб қутқариб қолдими? 0 14:15Ўзбекистонда велоспорт билан шуғулланувчилар сони 2030 йилгача 30 мингга етказилади 0 13:44Муҳиддин Мамажонов Қозоғистонда жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:13"Нефтчи" – "Ал Ҳилол" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум бўлди 0 12:42Расман: БАА ҳукумати Усман Нурмагомедов иши бўйича ўз қарорини эълон қилди 0 12:11Жаҳон бокси юлдузлари Тошкентда жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:40Дана Уайт мағлубияти йўқ гиёҳванд UFC жангчиси ҳақида гапирди 0

17 авг 15:49
Янгиликлар

Футбол

Роналду: “Эҳтимол, бу менинг футболдаги сўнгги йилим бўлиши мумкин”

“Ал Насср” ҳужумчиси Криштиану Роналду футболчи сифатида эҳтимол ўзининг сўнгги мавсумини ўтказаётганини маълум қилди.

“Эҳтимол, бу менинг футболдаги сўнгги йилим ва мен ўзимдан кейин улкан мерос қолдиришни истайман.

Келажак учун барча режаларимни тузиб бўлганман.

Мени шунчалик банд қиладиган ишларим кўпки, улардан бирортасини алоҳида ажратиб кўрсатиш мушкул.

Чунки футбол тугагач, жуда катта бўшлиқ қолади ва бу вақтни фақат битта нарса билан эмас, турли машғулотлар билан тўлдириш керак бўлади.

Шунингдек, ҳаётдан кўпроқ завқ олиш, кўпроқ саёҳат қилиш, ўзим жуда севадиган падел ўйинини томоша қилиш ва ўйнаш ниятидаман.

Ва албатта, ўзим эришган ҳамда биз биргаликда қўлга киритган ютуқлардан баҳраманд бўлишда давом этаман.

Чунки якунда қараганда, бу фидойиликларга тўла 25 йиллик йўл бўлди”, – деди Роналду “Vogue” нашрига берган интервьюсида.

Роналду 41 ёшда, у Чемпионлар Лигасининг 5 карра ғолиби, Европа чемпиони ва Миллатлар Лигасининг 2 карра ғолиби ҳисобланади. Шунингдек, у миллий терма жамоалар, Европа чемпионатлари, Чемпионлар Лигаси ва Клублар ўртасидаги ЖЧ тарихидаги энг кўп гол уриш бўйича мутлақ рекордчидир.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг